Жамият

Тадбиркорлар маҳаллаларда микромарказлар очиши мумкин - тафсилотлар

© Sputnik / Рамиз БахтияровПроизводство игрушек в Узбекистане (Полимер пластик)
Производство игрушек в Узбекистане (Полимер пластик) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Микромарказларни ташкил қилиш учун давлат мулки объектлари ва ер тадбиркорларга 5 йил муддатга ижарага берилади.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Маҳаллаларда юридик шахс мақомига эга саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказлар ташкил қилинади. Бу ҳақида президент томонидан қабул қилинган ПҚ–331-сонли қарорда назарда тутилган.
Қарор билан жами 421 та маҳаллада юридик шахс мақомига эга саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказлар ташкил этилади.
Микромарказларни ташкил қилиш учун давлат мулки объектлари ва ер тадбиркорларга 5 йил муддатга ижарага берилади.
Ижара шартлари:
ўз маблағлари ҳисобидан объектни реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш ёхуд ер участкасида бино-иншоотларни қуриш;
микромарказда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик фаолият йўналишлари бўйича камида 10 та ёки чорвачилик йўналиши бўйича камида 3 та иш ўрнини яратиш ва таъминлаб бориш.
Микромарказлар фойдаланишга топширилган кундан 3 йил муддатга ташкил этилган микромарказлар объектлари ва улар жойлашган ер участкалари бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулк солиғи учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.
Янгиликлар лентаси
0