“Толибон”* вакили АҚШдан ваъдаларини бажаришни талаб қилди

© Sputnik/ Зафар халиловАмирхон Муттаки
Амирхон Муттаки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Oбуна бўлиш
Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий 20 йиллик уруш ва АҚШ санкциялари мамлаатдаги камбағалликнинг асосий сабаби эканини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. 20 йиллик уруш ва АҚШ санкциялари Афғонистондаги камбағалликнинг асосий сабаби, бундан оддий халқ жабр чекмоқда, деди Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий Тошкентдаги конференцияда.
Муттақий ўз нутқини Ўзбекистонга Афғонистон бўйича халқаро конференцияни ташкил қилгани учун миннатдорлик билдириш билан бошлади. Ўзбек ва афғон халқлари ўртасида тарихий ҳамда диний алоқалар мавжудлигини қайд этди.

“11 ой давомида - қисқа муддат ичида мамлакатда хавфсизликни таъминлай олдик ва барча давлат органлари фаолияти, ходимларини сақлаб қолди, аҳолига асосий хизматлар кўрсатилмоқда. Коррупцияни деярли нолга туширдик”, - деди Муттақий. Унинг сўзларидан Sputnik мухбири иқтибос келтирмоқда.

Шунингдек, Афғонистон делегацияси раҳбари сиёсий ва ҳарбий душманларнинг барчасига амнистия эълон қилингани, мамлакат тарихида илк бор толерантлик сиёсати жорий этилгани, ҳеч ким сиёсий идеологиялари учун ишдан олинмаётганини қўшимча қилди.
“Ҳозир бизда Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари жуда яхши ишлаяпти. Уларнинг ходимлари орасида кўплаб ёшлар ҳам бор. Биз бу куч тузилмаларимизни халқимизга ёки қўшниларимизга қарши ишлатмадик. Барча ташқарига чиқиб кетган ватандошларни чақирамиз, Афғонистон барча афғонларнинг юрти. 20 йиллик уруш ва АҚШ санкциялари камбағалликнинг асосий сабаби, бундан оддий халқ жабр чекмоқда”, дея таъкидлади Амирхон Муттаки.
Шунингдек, у узоқ вақтдан сўнг биз барча университетлар ва мактабларнинг фаолияти тиклангани, ҳозир қарийб 10 миллионга яқин ўқувчилар мактабларда ўқиётганини, аёлларнинг ишлаши учун шароитлар яратиб берилаётганини қўшимча қилди.

“Афғонистон ислом амирлиги ҳудудидан бошқа давлатларга таҳдид қилинмайди, бунга ваъда бердик. Биз барча ваъдаларимизни бажардик. Энди АҚШ ҳам барча ваъдаларини бажаришини сўраймиз. Биз барча давлатлар билан ўзаро ҳурмат асосида алоқалар ўрнатишга тайёрмиз. Биз АҚШни ҳеч қандай шартларсиз музлатилган пулларни қайтаришга чақирамиз”, - деди у.

Шунингдек, у Ўзбекистон томони, хусусан Камилов ва Иргашевларга миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловларни олиб ташлаш муҳим эканлигини қайд этгани хабар қилинган эди.
Маълумот учун, бугун, 26 июль куни Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Афғонистон: Хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади. У икки кун давом этади.
Нуфузли тадбирда 20 дан ортиқ давлатнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари, ўнлаб халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек, Афғонистон муваққат ҳукумати делегацияси иштирок этмоқда.

Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши

Август ойи ўрталарида "Толибон"* аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Толиблар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.
*Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Янгиликлар лентаси
0