Жамият

Тошкентда “Open Air Fest” ўтказилади

Открытие фотовыставки Путешествие в Дома-музеи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тадбир Халқлар дўстлиги куни муносабати билан ташкил этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Халқлар дўстлиги куни муносабати билан 30 июль куни Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида "Open Air Fest" кўнгилочар дастури ташкил этилади. Бу ҳақида музей матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.
© Пресс-служба Государственного музея прикладного искусства и истории ремесленничества Узбекистана "Open Air Fest" в честь Дня дружбы народов
 Open Air Fest в честь Дня дружбы народов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
"Open Air Fest" в честь Дня дружбы народов
Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда миллатлараро дўстлик ва тотувликни, жамиятдаги турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдан иборат.
Шунингдек, меҳр-оқибат муҳитини сақлаш, миллий маданият, урф-одат ва анъаналарнинг ўзига хослигини ривожлантиришни назарда тутади.
"Open Air Fest" дастурида беларусь, бошқирд, қрим-татар, тожик, қирғиз, рус ва корейс маданият марказларининг чиқишлари, Миллий гвардиянинг Алоҳида ҳарбий намунали-кўргазмали оркестрининг концерт дастури намойиш этилади.
Маълумот учун, "Open Air Fest" дастури президентининг ПҚ-261-сонли қарори билан, ҳудудлар бўйлаб манзилли режа асосида ташкил этилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0