Колумнистлар

Украина ғалласи бўлмаса халқаро очлик: ҳақиқат ёки пропагандами?

© Sputnik / Виталий ТимкивЗерно пшеницы, архивное фото
Зерно пшеницы, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Озиқ-овқат инқирози фонида Россия, Украина, Туркия ва БМТ Украина донини четга чиқариш бўйича келишиб олди. Савол: Украинада ўзи ғалла борми?
Ўтган жума, 22 июль куни Россия, Туркия ва БМТ Украина ғалласини четга чиқариш бўйича келишув имзолади. “Ғалла бўйича келишув” келгуси ҳафталарда маҳсулотларнинг Украина назоратидаги Одесса, Черноморск, ва Южнийдаги учта портдан келишилган хавфсиз йўлаклар бўйлаб чиқарилишини назарда тутади.
Ғарб узоқ вақт жаҳон ҳамжамиятини Киевнинг озиқ-овқат таъминотида тутган аҳамияти ва Россия “Украина ғалласини тўсиб қўйса” бутун дунё аҳолисининг муҳим қисмини оч қолдиришини исботлашга ҳаракат қилди.
Украинада чиндан ҳам ғалла заҳираси борми ёки бу Россияни четлатиш мақсадида фактларни ёлғон кўрсатишга навбатдаги уринишми? Sputnik бу саволга жавоб қидириб кўрди.

“Россия дунёни оч қолдирмоқчи”

Сўнгги пайтларда асосий ва энг долзарб мавзулардан бири озиқ-овқат инқирози бўлиб қолмоқда. Гўёки Украинадаги ҳаракатлари билан Россия бутун дунё аҳолисининг катта қисмини оч қолдирмоқчи дегандек.
Бундай айбловларни қўйишга ҳеч ким истиҳола қилиб тургани йўқ- ғарблик дипломатлар ҳам, ғарбий ОАВ ҳам (Украина ОАВларини қайд этиш ортиқча). “Россия озиқ-овқатдан қурол сифатида фойдаланяпти ва бутун дунёга очлик билан таҳдид қиляпти. Мақсади санкцияларнинг бекор қилинишга эришиш”- бундай тезисларни деярли барча айтди.
Ғарбнинг фикри бўйича, буни Россия қандай амалга оширяпти? Кемаларнинг Қора денгиз портларидан чиқиб кетишига тўсқинлик қилиб украин дони эскпортини блоклаяпти, шунингдек, (кейинчалик қайта сотиш мақсадида) уни ўғирялаяпти, ёқиб юборяпти (душманга қолмаслиги учун эҳтимол), элеваторларни портлатяпти, заҳираларни йўқ қиляпти ва транспорт инфратузилмасини бузяпти.
Ғарбий ОАВ ва сиёсатчилар бир овоздан жўр бўлишича, буларнинг барчаси дунё аҳолиси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади, жаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги учун яхши бўлмаган вазиятда уни янада оғирлаштиради.
Мантиқлидек эшитилади, чунки буларнинг бари Украина – дунёдаги энг йирик ғалла етказиб берувчиси деган далил билан айтилади.
Ғарб ОАВнинг ваҳима кўтараётган деярли барча мақолаларида “Россия ва Украина биргаликда дунё бозорига 30% - ғалла етказиб беришни таъминлайди” қабилида тезисларни кўриш мумкин.
Шубҳасиз, бу ҳақиқат. Аммо бунда Россияни олиб ташлаганда маълум бўладики, гарчи Украина заҳираларининг дунё бозорида ҳиссасси кўп бўлсада, ҳаётий муҳим эҳтиёж ҳисобланмайди.
Украина билан бирга тилга олнмаса ҳам Россия ушбу маҳсулотнинг энг йирик экспортчиси ҳисобланади.
Буни шунчаки очиқ манбаларда турган Бирлашган Миллат Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маълумотларига қараб билиб олиш мумкин.
Ғалла экинлари жуда кўп, лекин Ғарб мамлакатларининг аксарияти ва Украина буғдой ҳақида қайғу билан қичқираётган экан, майли айнан уни мисол тариқасида оламиз.
Россия дунёдаги учинчи ишлаб чиқарувчи ва йирик экспортчи ҳисобланади (чунки Хитой ва Ҳиндистон ишлаб чиқариш бўйича етакчи бўлиб, бутун буғдойини ички бозорига йўналтиради)
БМТ ФАО маълумотларига кўра, 2020 йилда Россия Федерацияси 37,3 миллион тонна буғдой экспорт қилган - Россиянинг дунёдаги улуши 20,4% ни ташкил қилади. Украинанинг улуши бу пайтда 10% дан кам (18 миллион тонна) ва энг йирик экспорт қилувчи давлат бешталигининг охирида турибди.
Шу сабабли, Россияга нисбатан Украина таъминоти ҳақиқатдан ҳам муҳим кўринади (биргаликда - дунё таъминотининг 30%), аммо бу боғловчисиз ҳажмлар унчалик таъсирчан кўринмайди.
Нега ОАВлар бу ҳақида фақат “Россия-Украина” деб ёзишади? Эҳтимол, қўрқитиш ва Украина ғалласини олиб чиқиш муаммоларини иложи борича кучлироқ кўрсатиш мақсадида шекилли.
Вазиятни улар чиндан ҳам ниҳоятда қўрқинчли тасвирлашади. Деярли бутун дунёни боқаётган Украина шундай ҳолатда қолганки, бир қатор ОАВ, сиёсатчилар, ҳатто мамлакат президенти Владимир Зеленскийнинг баҳосига кўра, унинг ҳудудида экспорт қилинадиган 25 млн дон қолиб кетган.
“Украина дон ассосиацияси” (УЗА) президенти Николай Горбачев Халқаро дон кенгашининг июнь ойидаги конференциясида 30 миллионга яқин дон Украина назорати остидаги ҳудудларда борлигини айтди.
Ростдан ҳам шундайми?

Украинада ғалла борми?

Украинанинг нуфузли “АПК-Информ” ахборот-таҳлил агентлиги маълумотларига кўра, Украина 2021 йилда 83,7 миллион тонна ғалла етиштирган.
Ўтган қишлоқ хўжалиги йилининг биринчи ярмида (01.07.2021дан - 31.12.2021) Украина 32,2 миллион тонна экспорт қилди. Махсус операция бошланишидан олдин - 2022-йил 1-январдан 24.02.22-гача - яна 11,1 миллион тонна дон хорижга сотилган.
Жами, экспорт қилинган донни ҳисобга олмаганда, махсус ҳарбий операция бошланган пайтда Украинада 40,4 миллион тонна қолиши керак эди.
Энди ушбу ҳажмдан ички фойдаланиш - Украинанинг ўзи қанча истеъмол қилишини олиб ташлаймиз.
IGC (International Grains Council) маълумотларига кўра, ўтган мавсумда Украина 27,8 миллион тонна, USDA (АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги) маълумотига кўра эса - 28,5 миллион тонна истеъмол қилган. Агар йилига 28 миллион тоннагача ички истеъмолни яхлитлаш ва ойлик истеъмолни тахминан ҳисоблаб чиқсак, Украинада ҳар ой 2,3 миллион тоннага яқин дон “истеъмол қилинади”. Жами, ўтган йилнинг июль ойи бошидан жорий йилнинг феврал ойи охиригача – 18,7 млн.
Айирганимизда, аниқ бўладики, махсус операция бошланишига қадар Украинада 21,7 миллион тонна дон қолиши керак.
Такрорлаб ўтамизки, жаноб Зеленский жорий йилнинг июнь ойида Украинада экспортга мўлжалланган дон миқдорини 25 миллион тонна деган, УЗА президенти эса 30 миллион тонна ҳақида гапирган эди.
Махсус операция бошлангандан буён ҳамда қишлоқ хўжалиги йили тугагунга қадар тўрт ой ўтди. Ҳарбий ҳаракатлар фонида истеъмол икки баробар камайди деб ҳисоблаганда ҳам (аҳолининг чиқиб кетиши, чорва моллари сонининг камайиши ва бошқалар туфайли) март-июнь ойларида Украина яна 4,6 миллион тонна истеъмол қилган.
Шунингдек, март-июнь ойларида экспорт камайган бўлсада, у барибир тўхтамади. Украинанинг тегишли идораларининг очиқ маълумотларига кўра, бу пайтга келиб мамлакатдан 3, 05 миллион тонна дон эскпорт қилинган.
Яна айирамиз- қишлоқ хўжалиги йили сўнггига Украинада тахминан 14 млн тонна дон қолган.
Таҳлил ва фаразларга қурилган бундай осонлаштирилган математика бизни АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўрсатган ҳисоб-китобларга олиб келди. Уларнинг маълумотларига кўра, (улар ҳам очиқ манбаларда) Украина қишлоқ хўжалиги йилини 13,4 миллион дон билан тамомлаган.
Қизиқ, АҚШ Президенти Жо Байден жорий йилнинг июнь ойида Украинадан Россия томондан тўсиб қўйилган 20 миллион тоннага яқин донни эскпорт қилиш зарурлиги ҳақида гапирганда қайси маълумотлрага таянган экан, ахир улар АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларидан деярли икки баробар фарқ қилиб турса.
Дарвоқе, яна бир қизиқарли савол: нега бундай маълумотларни йиғадиган ва буни очиқ манбада кўрсатган АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жим? Ахир улар ҳақиқатни билишади, ўзлари ҳисоблашганку.
Яна бир аҳамиятли жиҳат бу Украинада қолган 13-14 млн тонна ҳажмлар ҳам шартли белгиланган. Агар Украина коррупциядан бутунлай озод бўлган, кулранг схемалар бўйича катта миқдордаги дон экспорт қилмайдиган мамлакат бўлганда, бунга ишониш мумкин бўларди.
Афсуски, бундай эмас, ва Украина дон сақлайдиган омборлардан қизиқарли янгиликлар ҳам келиб туради.
Масалан, 2020 йилнинг июнь ойида Украинада давлат резервининг аудити бўлиб ўтган. Натижаларга кўра, заҳира 97% га бўшаб қолган. Аниқланишича, сичқонлар стратегик заҳиранинг деярли ҳаммасини – тахминан 2,7 минг дон ташийдиган вагондаги ғаллаларни еб қўйган.
Давлат заҳирасида қолган 3% дон эса чириган ва истеъмолга яроқсиз деб топилган.Украинада сичқонлар яхши буғдойни танлай билишади, шекилли.
Яна очкўз кемирувчилар Тернополь вилоятининг давлат заҳирасига кириб, 150 минг дон ташувчи вагондаги донни еб қўйган.
Аниқлаштириш учун : дон вагонининг ўртача юк кўтариш қуввати 72 тоннани ташкил этади. Яъни сичқонлар 200 минг тоннадан ортиқ донни истеъмол қилишга муваффақ бўлишган. Бу дегани битта кемирувчи кунига ўртача 3 грамм дон истеъмол қилган.
Бошқа бир қизиқ ҳолат- буниси яхшироқ- ўтган йилнинг сўнггида содир бўлган. Ўшанда Украинада дон экспортини қисқартириш эҳтимоли ҳақида гапира бошлашган эди. Чунки ҳукумат пул тўплашга шунчалик муккасидан кетганки, натижада ҳамма нарсани сотиб юборган.
Қишлоқ хўжалиги бўйича украиналик эскперт Лариса Гук ўшанда мамлакатда бор-йўғи 800 минг тонна озиқ-овқат буғдойи қолганини, мамлакат оддий нон билан ўзини тўйдира олмаслигини айтган эди (унинг сўзларига кўра, озиқ-овқат буғдойига ойлик эҳтиёж 500 минг тоннага яқин бўлган).
Яқинда эса, Укрина телеграм каналлари президент маъмурияти хавфсизлик хизматига барча омборларни текширишни буюргани, дон фақат қоғозларда қолаётганини маълум қилди.
Таъкидланишича, махсус операция арафасида Давлат захираси чет элга катта миқдорда буғдой сотган (фақат 11—14-февралда гўёки 900 минг тоннага яқин жўнатилгани айтилади).
Билвосита ушбу версияни яқинда укриналик сиёсатшунос Василий Вакаров “Вечер Владимиром Соловьевым” дастурида айтиб ўтган. Экспертнинг украин брокерларига таяниб хабар беришича, махсус ҳарбий операция бошлангунига қадар мамлакатда ҳеч қандай дон қолмаган- ҳаммаси аллақачон чиқарилган ва сотилган бўлган.
Булар шунчаки бир нечта мисоллар холос. Аслида, бундай ҳолатлар жуда кўп. Шунинг учун Украинада бир грамм ҳам дон ўғирланмагани ва қишлоқ хўжалиги йилида 13-14 млн тонна қолганига ишониш қийин.
Материалнинг мана шу қисмини тугатар эканман, бир риторик савол билан юзланмоқчиман: Украина ҳукумати, Ғарб мамлакатлари ва Ғарбга дўст мамлакатларининг маълумотларида келтирилган 23-30 млн тонналар қаердан келиб қолган?!
Афтидан, кимдир қаердадир ёлғон гапиряпти. Ва мана шу “кимдир” эса ароқ ва украин миллий кўйлакларини яхши кўради шекилли.

Украина ўзини қандай оқлайди?

Аввалроқ Истанбулда Россия, Украина, Туркия ва БМТ вакилларининг тўрт томонлама музокаралари бўлиб ўтди. Музокаралар масаласи- Украинанинг Қора денгиз портларидан дон олиб ўтиш. Унинг натижаларига кўра, ўтган жумада керакли келишувлар имзоланган.
Гарчи Россия дон экспортига ҳеч қандай ҳалал бермаган бўлсада, (буни қуруқликда олиб ўтиш, украинларнинг ўзлари миналар жойлаштирган ва бу билан кемалар ўтишини тўсиб қўйган портларни бомбалардан тозалашнинг бир дунё вариантлари таклиф қилинган), Москва Украинадаги донни дунё бозорига олиб чиқиш учун барча ишларни қилишга тайёрлигини билдирди.
Савол пайдо бўлади: бозорларга ўша келтирилган 30 млн тонна буғдой етиб бормаганини дунё кўрганда нима бўлади?
Ва шунда, эҳтимол Украинанинг ўзини оқлаши бошланади, бунинг учун эса у бир дунё сабаблар топган албатта: “Россия бизнинг донимизни тортиб олди ва сотиб юборди”, “Россия майдонларимизга ўт қўйди”, “Россия бизнинг донга тўлиб тошган элеваторларимизни бомбалади” ва ҳоказо.
Умуман олганда, Украинага яқин ОАВларнинг трендини пайқаш қийин эмас.
Украин нашридан ҳикоя қилувчи нисбатан янги янгиликлардан бири – Синельков туманининг (Днерпропертровск вилояти) Россия Қуролли томонидан ўққа тутилиши ҳамда дон ортилган элеваторнинг йўқ қилиниши.
Сарлавҳалар айнан шундай- элеваторнинг портлаши ҳақида. Мактаб ҳовлисига “тегиб кетишлар”, лицейларнинг “йўқ қилиниши” афтидан ҳамманинг меъдасига теккан, шунинг учун бундай тафсилотни янгиликнинг сўнггида битта гап билан беришган холос. Ҳозир эса ҳаммани дон масаласи қизиқтирмоқда, шунинг учун Украинада фақат унга урғу беришмоқда.
Агар аниқлаштирилса, бутун украин ОАВ ларида айланган ушбу хабар ҳеч нарсага арзимайди- худдики, йўқ қилинган элеватор 5 тонна дон кўтара оладигандек. Украинада, аудит маълум қилганидек, сичқонлар бундан 40 баробар кўпроқ дон ейишади шекилли.
Сўз ўрнида, Киевнинг ўзи ҳам ўз заҳираларини йўқ қилиб, кейин бунда Россияни айблашдан асло ҳижолат чекмайди.
Масалан, германиялик журналист Алина Липп, Мариуполь портида бўлган ва Украина Қуролли Кучлари тонналаб донни чекинаётганда йўқ қилганини ўз кўзлари билан кўрган.

“Биласизми, ғарбий ОАВлар дунёга очлик келганида Россияни айблашда тўхтаётгани йўқ. Мана шу пайтда эса Украина томони дон сақланадиган омборни ёқиб юборди”, - дейди журналист хабарлар Федерал агентлиги билан бўлган суҳбатда.

Агар дон Қора денгиз бўйлаб борса, Украинанинг ўзини оқлашига Ғарб ишонадими? Катта эҳтимол билан - ҳа. Ҳеч бўлмаганда - жамоат майдонида.

Ёлғон – Киев сиёсатининг инструменти сифатида

Юқорида келтирганларимиз айсбергнинг кўриниб турган учи холос. Майли у ҳаммасидан кўп эътиборни тортсин, аммо айнан мана шундай ҳолатларни барча соаҳаларда учратиш мумкин.
Масалан, бир қатор украин ва ғарб ОАВлари кичик мавзу пиарига ўтишган- гўёки Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари сабабли нўхатга бўлган глобал талаб бу йили 20% га қисқаради.
“Украина дунёдаги энг йирик нўхат экспорт қилувчи мамлакат сифатида”- ўз-ўзидан аҳмоқона латифанинг бошланишига ўхшайди. Аммо бу ҳақида нуфузли деб ҳисобланмиш The New York Times нашри ўта жиддийлик билан хабар бермоқда.
Бу хабарларнинг “оёқлари” афтидан “War in Ukraine. Grain & Oilseed Crop Forecast-2022” қизиқарли номли вебинардан бошланади шекилли.
Унинг доирасида “УкрАгроКонсалт” дон бозори таҳлилчиси Марина Мариничнинг хабар беришича, Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли 2022/2023 йилларда нўхат ишлаб чиқариш 66, 6% га- 9 млн тоннадан 6 млн тоннагача қисқаради.
Бу рақамлар шунчаки ҳаводан олинганини тушунтириш учун: дунёда нўхат ишлаб чиқариш бўйича етакчи- Ҳиндистон- 2020 йилда мамлакатда 11 млн тонна нўхат етиштирилган. Россия- етакчи мамлакатлар сафига киради- сўнгги йилларда хорижга 300 минг тонна нўхат экспорт қилади.
Яна бир марта Россия билан бирга келтирилаётган Украина эса қандайдир сабабларга кўра, ушбу маҳсулотнинг йирик экспортчиси сифатида айтилган, ФАО маълумотларига кўра, 2020 йилда атиги 39 минг тонна нўхати экспорт қилган.
9 млн тонна нўхат ишлаб чиқарилганда, мамлакат атиги 39 минг тонна экспорт қилгани ғалати туюлади.
Дарвоқе, 2021 йилда Украинада барча дуккакли экинларни (ва бу ловия, мош, нўхат, ясмиқ ва бошқа кўплаб турларни ўз ичига олган экин) ишлаб чиқариш умумий ҳажми 700 минг тоннадан бир оз кўпроқ этиб белгиланди (шундан деярли 600 минг тоннаси - нўхат).
Аммо, афтидан, Россия қандай қилиб очликдан ўлдиришини бутун дунёга кўрсатишга уринаётган Ғарб ОАВ лари ҳақиқатдан ҳам тўғри маълумот беришдан унчалик манфаатдор эмас. Ахир, кейин ташвиқотнинг асоси йўқлиги маълум бўлади. Аммо, очиқ ёлғон - бу учун идеал ёрдам.

Озиқ-овқат инқирози - очлик тайёрланиш вақти келдими?

Ғарб пропагандасиндан чиқиб тушуниш керакки, озиқ-овқат инқирози ва дон етишмаслиги – бу махсус операциянинг тўғридан-тўғри оқибати эмас.
COVID-19 пандемияси ҳам бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат таъминоти занжирларига таъсир кўрсатди ва тарқатиш каналлари бузилди. Бунда ўтган йил давомида кескин ўсган ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ҳам муҳим роль ўйнади.
2021-йилдаги жазирама тўлқин, қурғоқчилик ва кучли сув тошқинлари Америка ва Европадаги асосий экинларни йўқ қилди.
БМТ ФАО маълумотларига кўра, озиқ-овқат нархлари 2021 йилда 23,1 фоизга ўсди, бу сўнгги ўн йилликдаги энг тез ўсиш суръати.
Жорий йилнинг феврал ойида - махсус операция бошланишидан олдин - БМТ ФАО озиқ-овқат нархлари йилига 20% га ошгани ва гўшт, сут маҳсулотлари, дон, сариёғ ва шакар нархи 1961 йилдан бери инфляцияга мослаштирилгандан буён энг юқори кўрсаткичда бўлганини маълум қилди.
Албатта, Украинадаги можаро ҳам озиқ-овқат инқирозининг ривожланишига таъсир қилади, аммо бу бошланғич нуқта эмас. Ва бу инқирознинг ривожланишининг сабаби, бугунги кунда кўпчилик ўйлаганидек, фақат Россиянинг айби эмас.
РФ га нисбатан мисли кўрилмаган санкциялар босими бу жараёнга таъсир кўрсатмай қолмайди. Ғарб давлатлари раҳбарлари бир овоздан Украина билан санкциялар озиқ-овқат секторига таъсир қилмаслигини, Россиядан экспорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини блокадаси йўқлигини бир овоздан эълон қилишсин – ахир улар ҳамон айёрлик қилишмоқда.
Ҳа, де-юре Россиянинг озиқ-овқат экспорти санкцияларга тушмайди, аммо молиявий чекловлар ва бир қатор тўғридан-тўғри тақиқлар де факто барчасини санкцияларга яқинлаштиради.
Масалан, Россия Федерациясидан Европа портларига кемаларни кириши, Россия операторлари учун кемалар низоми ва уларни суғурталаш бўйича чекловлар мавжуд. Бундан ташқари, тўловларни амалга оширишда қийинчиликлар мавжуд. Россельхозбанк эса (Россия Федерациясидаги энг йирик қишлоқ хўжалиги банки) санкциялар остида ва SWIFT дан узилган. Чекловлар портфелидаги қишлоқ хўжалиги секторининг улуши 25% га етадиган Сбербанкга нисбатан ҳам кенгайтирилмоқда.
Шундай экан, бизни бошқачасига ишонтиришга қанчалик уринишмасин, Ғарбнинг ўзи ўз санкциялари билан хавфли вазиятни юзага келтирмоқда ва сайёрамизда очликдан азият чекаётганлар сонининг кўпайишига сабаб бўляпти.
Эҳтимол, Ғарбда буни англаб етишгандир - гарчи улар бу ҳақида бу ҳақда очиқ гапиришмаса ҳам (ва буни ҳеч қачон айтишмаса ҳам).
Энди, бутун Европани ажаблантирадигани шундаки, дунёда озиқ-овқат етарли эмас. Афтидан, яна (газ ва нефть билан боғлиқ вазиятда бўлгани каби) муқобил манбалар топилмаган, шунинг учун Европа Иттифоқи Россия озиқ-овқат экспортига нисбатан санкцияларни юмшатади.
Фикрлашни яхши кўрувчиларга алоҳида эслатиб қўйишни хоҳлардик - Россия қандай қилиб озиқ-овқат инқирози, нархлар ошиши ва дунёвий очлиқдан дунёни олиб чиқаётгани ҳақида. БМТ ФАО ҳар ой озиқ-овқат нархларининг янги индексини (ИПЦФ) эълон қилади.
Ушбу индекс озиқ-овқат маҳсулотлари саватига халқаро нархларнинг ўзгаришини акс эттиради. У бешта товар гуруҳи – гўшт, сут маҳсулотлари, дон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи ва шакар бўйича нархлар индексларининг ўртача қийматлари асосида шакллантирилади.
Хусусан, жорий йилнинг июнь ойида ИПЦФ май ойига нисбатан 2,3 фоизга кам. Бу пасайиш кетма-кет учинчи ойда қайд этилмоқда – март ойидаги рекорд кўрсаткичдан сўнг, индекс ҳар ой пасайиб бормоқда. Ҳа, бу ҳамон анча юқори - ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан анча юқори (вазият шундай тақозо қилмоқда) - бироқ унинг пасайиш тенденцияси белгиланган.

Хўш, ғалла билан вазиятчи?

Гўёки Россиянинг Украина донини блоклаши туфайли юзага келган инқирозга қайтамиз. Бу йил Украина аграр сиёсат ва озиқ-овқат вазирининг биринчи ўринбосари Тарас Высоцкийнинг прогнозларига кўра, ҳосил тахминан 50 миллион тоннани ташкил қилади.
Бу ёмон эмас - Украина кўп йиллар давомида йилига 35-45 миллион тонна ғалла етиштирган, ўтган мавсум қандай қилиб жуда муваффақиятли бўлган. Бундай ҳажмларни ҳамон унутишмаган шекилли.
Дарвоқе, Россияда бу мавсумда мўл ҳосил бўлиши кутилмоқда - тахминан 130 миллион тонна (рекорд 2017 йилда қайд этилган - 135,5 миллион тонна). Буғдой учун бу йил рекорд кўрсаткич прогноз қилинмоқда - 87 миллион тонна ёки ундан кўп.
Россия президенти Владимир Путин Россия Федерацияси жаҳон бозорларига 50 миллион тоннадан ортиқ дон етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди (ўтган мавсум ҳосилидан 37 миллион тоннага яқини экспорт қилинган).
Демак, Россия назарий жиҳатдан, жаҳон бозорида йиқилган Украина ғалласининг катта ҳажмини ўрнини босишга қодир. Бу Украина экспортинининг чекланиши каби жуда кўп пиар қилинган муаммога нуқта қўйишимиз мумкинлигини англатади.
Ғарбга эса озиқ-овқат инқирозининг ривожланишига айнан нима таъсир қилиши ҳақида ўйлаб кўриш вақти келди.
Янгиликлар лентаси
0