Дунёда

Японияда маймун чечаги аниқланди

© Sputnik / Пресс-служба научного центра вирусологии и биотехнологий "Вектор" / Фотобанкка ўтишНаучный центр "Вектор" создал тест-системы для выявления случаев заражения оспой обезьян
Научный центр Вектор создал тест-системы для выявления случаев заражения оспой обезьян - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Касаллик Европа сафаридан қайтган 30 ёшли токиолик эркакда аниқланган.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Шарқий Осиёда жойлашган Японияда маймун чечагининг биринчи ҳолати аниқланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Қайд этилишича, бемор Европа сафаридан қайтган 30 ёшли токиолик эркак. У шифохонада.
23 июль куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тез тарқаладиган маймун чечаги эпидемиясини глобал соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. 25 июль ҳолатига кўра, 75 та давлат ва ҳудудда 16 мингдан ортиқ инфекция ҳолати қайд этилган. Африкада мазкур вирусни юқтирган беш киши вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда маймун чечаги касаллиги қайд этилмаган. Касалликнинг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида “Маймун чечаги услубий қўлланмаси” лойиҳаси тайёрланган. Республика чегара-божхона постларида санитария-карантин пунктларининг иш фаолияти кучайтирилган.
Янгиликлар лентаси
0