Жамият

“Afrosiyob” поездлари ҳаракатини онлайн кузатиш имконияти яратилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАфросиаб
Афросиаб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Йўловчилар поезд қайси бекатдан соат неччида ҳаракатланганлиги ва якуний бекатга соат неччида етиб боришини онлайн кузатишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. “Afrosiyob”поездлари ҳаракатини онлайн тарзда кўриш, кузатиш, мониторинг қилиш имконияти яратилди.
Эндиликда чипта сотиб олмоқчи бўлган ёки поездда бўлиб турган йўловчилар поезд қайси бекатдан соат неччида ҳаракатланганлиги ва якуний бекатга соат неччида етиб боришини онлайн кузатишлари мумкин.
Шунингдек, поездаги жойлар сони, чипта нархини ҳам мониторинг қилиш мумкин.
Поезд ҳаракати chipta.railway.uz сайтида акс эттирилади.
Маълумот учун, шу йилнинг 1-чорагида “Afrosiyob”поездлари орқали ташилган йўловчилар сони ўтган йилга нисбатан 113,3 фоизга ошган. Ҳозирги кунда поезд ҳаракати Самарқанд, Бухоро, Хива, Урганч, Нукус, Навоий, Андижон, Қарши, Жиззах, Термиз ва Гулистон вилоятларига амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 4 июндан Бухоро – Хива йўналишида ҳам поезд қатнови йўлга қўйилди.
Янгиликлар лентаси
0