Айрим шахсларга солиқ тўлашда имтиёзлар берилди

© Pexels / Mikhail NilovНалоги
Налоги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2022
Oбуна бўлиш
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, айрим шахслар солиқ тўлашдан озод этилди.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. 26 июль куни қабул қилинган қонун билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, мобиль алоқа хизматларига нисбатан солиқ ставкалари 10 фоиз этиб белгиланди. Илгари ставка 15 фоизга тенг бўлган.
Таълим йўналиши
Талабаларнинг Ўзбекистон олий таълим ташкилотлари ҳудудида пулли ўқув курслари, спорт тўгаракларини ташкил этишдан ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлари жами даромадларга киритилмайди.
Ўқувчилар ва талабаларнинг таълим олиши учун Ўзбекистон профессионал ва олий таълим ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича пулли-контракт асосида ўтказиладиган маблағ харажатларига солиқ тўловчининг даромади сифатида қаралмайди.
Солиқ тўловчининг фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 млн сўмгача бўлган тўловларига йўналтириладиган даромадларига солиқ солинмайди.
Резидентлар ва норезидентлар
Норезидентлар бўлган жисмоний шахсларнинг меҳнат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартномалар бўйича олинган даромадлари учун солиқ ставкалари 12 фоиз этиб белгиланди.
Қишлоқ жойларда жойлашган антенна-мачта металл конструкциялари, шунингдек уларга ўрнатилган ҳамда уларнинг ажралмас қисми бўлган конструкциялар эгаллаган ер участкаларига солиқ солинмайди.
Шу йилнинг 1 апрелидан 2024 йил 31 декабргача республика резидентлари ва норезидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг акциялар бўйича дивидендлар тарзидаги даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.
Президентнинг ва ҳукуматнинг 1 июлгача қабул қилинган ҳужжатларида назарда тутилган божхона божи бўйича имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади.
Янгиликлар лентаси
0