Эрдоған Россияга ташриф буюради

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган (слева) во время пресс-подхода по итогам российско-турецких переговоров
Президент РФ Владимир Путин и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган (слева) во время пресс-подхода по итогам российско-турецких переговоров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2022
Oбуна бўлиш
Эрдоған 5 август куни Сочига бир кунлик ташриф билан боради.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоған 5 август куни Сочига ташриф буюришни режалаштирмоқда, дея хабар берди “TRT Haber”.

“Президент Ражаб Таййип Эрдоған 5 август куни Сочига бир кунлик ташриф билан боради”, - дейилади хабарда.

У россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокаралар олиб бориши кутилмоқда. Икки давлат раҳбарлари Украинадаги вазият ва “маҳсулот келишуви”ни муҳокама қилади.
Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков РИА Новости агентлигига Путин Эрдўғанни Сочида 5 август куни қабул қилишини тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, 19 июль куни “Остона формати” саммитида иштирок этиш учун Эрон пойтахти Теҳронга борган Россия президенти Владимир Путин Туркия раҳбари Ражаб Таййип Эрдоған билан учрашган эди. Учрашувда Россия-Туркия ҳамкорлиги турли йўналишларда жадал ривожланаётгани таъкидланганди.
Эрдоған Ғарб сиёсатчиларининг Путинга бўлган муносабатини қоралади
Янгиликлар лентаси
0