Иқтисод

Европада газ нархи рекорд даражада кўтарилди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишЗапорный кран на компрессорной станции
Запорный кран на компрессорной станции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сешанба куни Европада газнинг биржа нархлари ҳар минг куб метр учун қарийб 2240 долларни ташқил қилди.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Лондон ICE фонд биржаси маълумотларига кўра, сешанба куни Европада газнинг биржа нархлари 20 фоизга кўтарилиб, ҳар минг куб метр учун қарийб 2240 долларни ташқил қилган. Бу 8 март кунидан бери биринчи марта рекорд даражадаги ўсишдир.
Савдо сессияси очилишида TTF индекси бўйича август фьючерсларининг қиймати 1890 доллардан бироз юқорироқ кўрсаткичда эди, бир неча дақиқадан сўнг тахминан 1875 долларга пасайди.
Кейин котировкалар ўзларининг ўсиш суръатларини тезлаштирди, савдонинг биринчи соатида газнинг минг куб метр учун нархи 1900 доллар чегарасидан ўтди, куннинг ярмига келиб, нарх 2000 доллардан ошиб кетди ва кечқурун, савдо ёпилишдан бироз олдин минг куб метр газ нархи 2100 долларга етди.
Охирги фючерс шартномалари деярли 2239,4 долларга сотилди, бу савдонинг юқори кўрсаткичидир (+20,2%).
Аввалроқ “Газпром” 27 июлдан бошлаб Россиядан Европага асосий газ қувури орқали етказиб беришни қисқартириш режасини эълон қилган эди. Энди “Шимолий оқим” кунига 33 миллион куб метрдан кўп бўлмаган газ етказиб беради. Бу қувур линиясининг номинал қувватининг 20 фоизини ташкил қилади.
Газ қувурининг тўлиқ фаолият кўрсатиши учун олтита газ турбинаси ишлаши керак. Улардан бири Канадада режали техник хизмат кўрсатаётган эди. Россияга қарши санкциялар туфайли Канада томони агрегатни “Газпром”га қайтаришни истамади, бироқ газ етказиб беришнинг қисқаришидан азият чекаётган Германия расмийлари турбинани ўз иш жойига қайтаришга рози бўлди. Ҳозирча иккита агрегат ишламоқда, улардан бири ҳам тез орада таъмирлашга кетиши керак.
Европа биржасида июль ойида газнинг тахминий баҳоси минг куб метр учун ўртача 1742 долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бир неча баробар кўпдир. Бундай доимий юқори нархлар Европадаги газ марказлари фаолиятининг бутун тарихида сўнгги маротаба 1996 йилда кузатилган эди,
Янгиликлар лентаси
0