Жамият

ФВВ ходими Наманганда чўкаётган болани қутқариб қолди

© ФВВФВВ ходими Наманганда чўкаётган болани қутқариб қолди
ФВВ ходими Наманганда чўкаётган болани қутқариб қолди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ходимлар сувда оқиб кетаётган 8 ёшли болакайни вақтида кўриб қолишди.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. ФВВ ходими Наманганда сувда оқиб кетаётган болакайни қутқариб қолди.
Ҳодиса вилоятнинг Поп туманида туман ФВ бўлими ходимлари профилактик тадбирларни амалга ошириш вақтида содир бўлган.
Айтилишича, ходимлар "Чиғаноқ" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи "Сирдарё" дарёсида 8 ёшли бола сувда оқиб кетаётганлигини кўриб қолишган.
Дархол қутқарувчи Олимжон Туланбоев сувга шўнғиб болакайни қутқариб, олиб чиққан.
“Ҳозирда болакайнинг холати барқарор ва ҳеч қандай жиддий шикастланмаган”, дейилади хабарда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини чўмилиш қоидаларига қатъий риоя этиш ва канал ва тезоқар дарё ўзанлари ҳамда таъқиқланган сув хавзаларида чўмилмасликка чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФВВ қутқарувчилар Сирдарёда чўкаётган болани қутқариб қолишганди. Унда Янгиер шаҳар "Жанубий Мирзачўл" каналига 13 ёшли бола ўз эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган.
Янгиликлар лентаси
0