Дунёда

КХШТ кучлари Қирғистонда махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказади

© Sputnik / Константин Михальчевский / Фотобанкка ўтишВоенные учения ОДКБ "Рубеж-2021" в Киргизии
Военные учения ОДКБ Рубеж-2021 в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
2-5 август кунлари Қирғизистонда КХШТ кучларининг махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Август ойининг бошида Қирғизистонда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) махсус кучларининг "Кобальт-2022" махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилади. Бу ҳақда сешанба куни КХШТ сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, КХШТ махсус кучларининг "Кобальт-2022" махсус-тактик ўқув машғулотлари 2-5 август кунлари Қирғизистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.
Ўқув машғулотларида иштирок этаётган махсус кучлар “бандит тузилмаларни, террорчилик гуруҳларни қидириш, блокировка қилиш ва зарарсизлантириш, шунингдек, наркотик моддалар контрабандаси каналларини тўсиб қўйиш ҳамда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш ва ишлаб чиқариш омборлари, лабораторияларини аниқлаш ҳамда уларни йўқ қилиш вазифаларини” бажаради.
Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бўлинмалари аксилтеррор операцияси давомида юзага келган оқибатларни бартараф этиш бўйича вазифаларни ишлаб чиқади.
Машғулотлар режасида махсус операцияни режалаштириш, ўзаро таъсирни ташкил этиш ва бир хил бўлмаган кучлар ҳамда воситаларни бошқариш бўйича қўмондонлик ва штабларни тайёрлаш кўзда тутилган.
Машқлар якунида иштирокчилар жамоалари ўртасида турли хил қуроллардан ўқ отиш бўйича мусобақалар режалаштирилган.
Маълумот учун, 1992 йил 15 май санасида собиқ совет республикалари ўртасида Коллектив хавфсизлик тўғрисида келишув имзоланди ва у 1994 йилнинг 20 апрелидан бошлаб кучга кирди.
КХШТнинг вазифаси қўшин ва ёрдамчи бўлинмаларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан шартномада иштирок этадиган мамлакатларнинг ҳудудий-иқтисодий маконини ҳар қандай ташқи ҳарбий ва сиёсий тажовузкорлардан, халқаро террорчилардан, шунингдек кенг кўламли табиий офатлардан ҳимоя қилишдан иборат. Бугунги кунда ушбу ташкилотга 6 давлат: Россия, Беларусь, Арманистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.
Янгиликлар лентаси
0