Спорт

Оммавий спорт мусобақалари ғолибларининг маҳаллаларига спорт майдончалари қуриб берилмоқда

© Ассоциация футбола УзбекистанаАФУ отремонтировала футбольное поле для детей с ограниченными возможностями
АФУ отремонтировала футбольное поле для детей с ограниченными возможностями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ҳозирда, ғолиб иштирокчиларнинг маҳаллаларига 3 турдаги спорт майдончаларини қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ўтказилган оммавий спорт мусобақалари ғолибларининг маҳаллаларига спорт майдончаларини қуриб бериш бошланди.
Айтилишича, республика бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида оммавий спорт мусобақалари ўтказилди. Уларга умумий ҳисобда 3 млн 100 минг нафардан зиёд ёшлар жалб қилинди.
Жами 9 та спорт турини ўз ичига қамраб олган мазкур мусобақанинг биринчи босқичи 27 июнда ўз якунига етди.
Ҳозирда, ғолиб иштирокчиларнинг маҳаллаларига 3 турдаги спорт майдончаларини қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Маҳаллаларда ташкил этиладиган спорт майдончалари “Universal”, “Workout” ва “Streetball” тоифаларида қурилади.
Спорт майдончаларини ҳудудларга тақсимлаш, мусобақаларда ғолиб бўлган иштирокчилар эгаллаган ўринлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Оммавий спорт мусобақаларинг иккинчи фасли сентябрь-ноябрь ойларида ўтказилади. Мусобақа якунида яна 279та маҳаллада спорт майдонларини қуриш кутилмоқда.
Қолаверса, мамлакатдаги барча 208та туманга ҳам биттадан “Workout” майдончаси қуриб берилиш режалаштирилган.
“Workout” спорт майдончаси
Унинг таркибидан “Brus krestik”, “Турник ва пресс”, “Юриш тренажери”, “Пресс учун ўриндиқ” каби махсус анжомлар мавжуд. Улар маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳоли ва ёшлар учун доимий бадантарбия ва соғломлаштириш машқлари билан шуғулланиш имкониятини яратади.
“Streetball” спорт майдончаси
Спорт майдонида волейбол ва баскетбол спорти билан шуғулланиш учун ҳам қўшимча имкониятлар яратилган.
“Universal” спорт майдончаси
Бу майдончада мини-футбол ва баскетбол спорт турлари билан шуғулланиш имконияти мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг 201-сонли қарорида ҳар йили 30 июнь – Ўзбекистон ёшлари куни ҳамда декабрда ўтказиладиган “Ёшлар форуми” доирасида 5 босқичли спорт мусобақалари ўтказилиши белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0