Ўзбекистон шимолига салқин ҳаво массаси кириб келмоқда

CC0 / pexels.com / Солнечная погода
Солнечная погода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2022
Oбуна бўлиш
Жануб ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Бугун Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига салқин ҳаво массаси кириб келиши давом этади, кундузи ҳарорат +32-37 даража бўлади.
Ўзгидромет прогнозига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат фони +36-41 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда +45 даражагача бўлиши сақланиб туради.
Жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.
Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Куннинг иккинчи ярмида шамол 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳарорат +39-41 даражагача исийди.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +30-35 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0