Қирғизистондаги кучли зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

© AP Photo / DITA ALANGKARAЦифровой сейсмограф, архивное фото
Цифровой сейсмограф, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2022
Oбуна бўлиш
Зилзила республиканинг 6 та ҳудудида ҳам кузатилди.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Бугун Қирғизистон ҳудудида 4,5 балли ер силкиниши қайд этилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилишича, зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди.
Зилзила Тошкент вақти билан соат 14:52да содир бўлган.
Зилзила координаталари: 41,69 градус шимолий кенглик; 71,82 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 222 км шимолий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Янгиқўрғон туманида 3 балл, 48 км.
Косонсой туманида 2-3 балл, 61 км.
Чортоқ туманида 2-3 балл, 63 км.
Уйчи туманида 2 балл, 74 км.
Учқўрғон туманида 2 балл, 76 км.
Наманган шаҳрида 2 балл, 78 км.
Янгиликлар лентаси
0