Жамият

Россиядан ота-онасиз қолган 19 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

© Unsplash / note thanunДети на прогулке
Дети на прогулке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон Болалар омбудсмани Россия Федерацияси президенти ҳузуридаги Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил билан боғланиб, болаларни ўз ватанига қайтаришни ташкил этишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия болалар омбудсманларининг биргаликдаги фаолияти Россия Федерациясида бўлган ва ота-онасиз қолган 19 нафар ўзбекистонлик болани ўз ватанига қайтаришга ёрдам берди.
Бу ҳақда РИА Новости Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига таяниб хабар берди.

“25 июл куни ота-она қарамоғисиз қолган ва ёрдамга муҳтож Ўзбекистон фуқаролари бўлган 19 нафар бола Ўзбекистонга етказилди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Болалар омбудсмани Алия Юнусова Россия Федерацияси президенти ҳузуридаги Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Львова-Белова билан боғланиб, болаларни ўз ватанига қайтаришни ташкил этишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Ўзбекистонда махсус идоралараро гуруҳ тузилган ва улар Россиянинг турли шаҳарларида болаларнинг яшаш жойларини аниқлаб, қайтариш жараёни учун зарур ҳужжатларни тайёрлаган. Болалар дастлаб Москвадаги вояга етмаганлар учун “Алтуфьево” ижтимоий реабилитация марказига, кейин эса Ўзбекистонга олиб кетилган.
Янгиликлар лентаси
0