Дунёда

Трамп Америка учун асосий таҳдид қаердан келаётганини айтди

© AFP 2022 / Saul LoebДональд Трамп во время выступления в Хантингтоне, США
Дональд Трамп во время выступления в Хантингтоне, США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Трампнинг сўзларига қўра, АҚШ Совет Иттифоқи тақдирини такрорлаши хавфи бор.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари Совет Иттифоқи тақдирини такрорлаши хавфи бор, ҳозир Америка учун асосий таҳдид — ичкаридан, деди мамлакатнинг собиқ президенти Дональд Трамп.
АҚШнинг собиқ президенти Вашингтондаги нутқи давомида сиёсий фаолият билан шуғулланишда давом этишга ваъда берди.
"Мен буни Америка учун қиляпман. Чунки мен буни қилмасам, халқимиз Венесуэла ёки яна бир Совет Иттифоқига айланиши мумкин. Ёки жуда катта миқёсда ҳамма нарса йўқолган ва умид йўқ бўлган Кубага айланиб қоламиз”, - деди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, амалдаги демократ президент Жо Байден даврида Қўшма Штатлар эски Вашингтон маъмурияти тақдим этган барча ташқи ҳамда ички сиёсий ютуқларни йўқотган.
"Биз энди икки йил олдин бўлгани каби энергетика масаласида мустақил ёки ҳукмрон эмасмиз. Биз Жо Байден: "Илтимос, илтимос, бизга ёрдам беринг", дея Венесуэла, Саудия Арабистони ва бошқа кўплаб мамлакатлардан нефть сўраётган давлатмиз. Оёғимиз остида дунёдаги бошқа халқлардан кўра кўпроқ суюқ олтин бор”, - дея таъкидлади Трамп.
Аввалроқ, Дональд Трамп Америка маъмуриятининг амалдаги раҳбари демократ Жо Байденни Қўшма Штатларни бошқалардан ёрдам сўрашга мажбур бўлган “камбағал мамлакат”га айлантирганликда айблаган эди.
“Энди биз камбағал давлатмиз. Байден тиз чўкиб, дунёдан энергия манбаларини сўраб, ёрдам сўраб юрган камбағал мамлакат”, - деган эди АҚШ собиқ президенти.
Янгиликлар лентаси
0