Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Болалар неча соат ухлаши керак?

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишНоворожденный
Новорожденный  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Болада уйқу тартибининг шаклланиши- бир қанча босқичларга бўлинадиган жараён. Бундан ташқари, ҳар бир ёш учун ўз уйқу соатлари бўлиши керак.
Уйқу- организм учун энергияни сақлаш, жисмоний ўсиш ва ақлий ривожланишни қўллаб-қувватлайдиган имконият.
Уйқу етарли бўлмаганининг энг кенг тарқалган тури бу кундузи уйқучанлик. Болаларда эса бу кўпинча жиззакилик, хулқ-атвордаги муаммолар ва ўқишда қийинчиликларда билиниши мумкин. Уйқунинг сезиларли даражада бузилишини одатдаги ёшга боғлиқ ўзгаришлардан ажратиш унчалик осон эмас.
Тунги ва кундузги уйқу боланинг тўлақонли ривожланиши учун жуда катта аҳамиятга эга. Етарлича ухламайдиган болалар ўзларини ёмон ҳис қилишади, анча инжиқ ва турли касалликларга чалинишга мойил бўлишади.
Янги туғилган ва икки ойликкача бўлган чақалоқнинг тунги уйқуси 8-9 соат, кундузи эса- 7-9 соат бўлиши керак. Уч ойликда тунда -9-10 соат, кундузи- 4-5 соат, тўрт ойлигида кундузи- 3-4 соат, тунда 10-12 соат ухлашлари керак.
Болаларнинг беш-олти ойлигида уйқу давомийлигининг умумий соатлари кун давомида 14-15 соатга вадар қисқаради. Катталар режимига ўтиш пайти бошланади- тунда бола 11 соат, кунда эса атиги 3-4 соат ухлайдиган бўлади. Кундузи бола тахминан уч маротаба ухлаши керак- тонгда, тушликдан олдин ва кейин, 7-8 ойлик бўлганда эса кундузи икки маротаба ухлайдиган бўлиши мумкин.
10-11 ойликда болалар кундузи икки маротаба ухлашади. Агар бола кундузи уч марта ухлашни давом эттирса, бу ҳам меъёр ҳисобланади.
Икки ёшлигида бола одатда кун давомида фақат бир марта ухлайди. Кундузги уйқу 1,5- 2,5 соат бўлиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0