Дунёда

Британияда электр билан боғлиқ муаммолар бу қишда бошланиши мумкин – ОАВ

© Sputnik / Алекс МакнотонФлаг Великобритании
Флаг Великобритании - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Британия бу қишда ёритишни давом эттириш учун кўпроқ импорт қилинадиган энергия манбаларига таянади.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Буюк Британияда жорий қишда Россиядан энергия етказиб бериш камайган тақдирда электр энергияси билан боғлиқ таранг даврлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Telegraph” газетаси Британиянинг National Grid энергетика тизимининг операторига таяниб ёзган.
“Йиллик қишки электр энергияси прогнозида National Grid бу қишда қитъадан энергия олиб келадиган сувости кабелларидан фойдаланишни кутаётганини айтди, аммо декабр ойининг бошидаги “таранг” даврлар ҳақида огоҳлантирди”, дейилади хабарда.
Газетанинг таъкидлашича, “Буюк Британия бу қишда ёритишни давом эттириш учун кўпроқ импорт қилинадиган энергия манбаларига таянади”.
Чоршанба куни “Times” газетаси BFY консалтинг фирмасининг прогнозига таяниб, Буюк Британиянинг энергия тўловлари келаси йилнинг бошида рекорд даражага етиши мумкинлигини айтди.
Ҳафта бошидан Европада газнинг биржа нархи тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Душанба куни “Газпром” “Портовая” компрессор станциясида яна бир Siemens фирмаси турбинаси ишини тўхтатаётганини эълон қилди, бунинг натижасида 27 июлдан бошлаб “Шимолий оқим” газ қувури орқали етказиб бериш кунига 33 миллион куб метрдан ошмайди.
Буюк Британияда яшаш нархининг ошиши миллионлаб уй хўжаликларига таъсир қилди. 1 апрелдан бошлаб мамлакатда газ ва электр энергияси учун нарх чегараси 54 фоизга ошди. Бу қарор феврал ойи бошида газнинг жаҳон нархлари кескин ошиши сабабли қабул қилинган, бироқ 1 апрелдан кучга кирди. Британиялик истеъмолчилар учун энергия харажатлари йилига ўртача 700 фунт стерлингга ошган.
Янгиликлар лентаси
0