Чилонзор кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишРемонт асфальтобетонного покрытия
Ремонт асфальтобетонного покрытия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Oбуна бўлиш
Йўл қурилиши ишлари олиб борилиши сабабли ёпилади.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Тошкент шаҳридаги Чилонзор кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда шаҳар Транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

“Йўл қурилиши ишлари олиб борилиши сабабли, Чилонзор туманининг Чилонзор кўчаси Муқимий кўчаси билан кесишган жойидан Гагарин ҳайкалигача бўлган қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилади”, дейилади хабарда.

© Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматиЁпиладиган йўл
Ёпиладиган йўл - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Ёпиладиган йўл
Йўл таъмирлаш-қурилиш ишлари 2022 йил 28 июлдан бошланади. Бу даврда ҳайдовчилар Чилонзор тумани Арнасой кўчасидан фойдаланишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0