Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

© Рамиз БахтияровГраничащий с Афганистаном кишлак Ахунбабаев
Граничащий с Афганистаном кишлак Ахунбабаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ёғингарчилик кутилмайди.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, кўплаб ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Тошкент вилоятидаги баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, 30 июль-2 август кунлари Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳарорат кечаси 20...25 даража, кундузи 30...35 даража бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида эса ҳарорат кечаси 22...27 даража, кундузи 31...36 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 августда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 20...25 даража, кундузи 32...37 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 1-2 август кунлари шамол баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 30 июлда кечаси 25...30 даража, кундузи 35...40 даража, 31 июль-2 августда кечаси 23...28 даража, кундузи 33...38 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида шамол 1-2 август куни 17-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 30-31 июлда 22...27 даража, 1-2 августда 20...25 даража, кундузи 30 июлда 33...38 даража, 31 июлда 30...35 даража, 1-2 августда 28...33 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқа. Ҳарорат кечаси 15...20 даража, кундузи 20...25 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0