ДХРдаги Гольмовский қишлоғи аҳолиси УҚК ўққа тутиши остида қандай яшамоқда

Oбуна бўлиш
Донецк халк республикасининг Гольмовский қишлоғида истиқомат қилувчи аёллар РИА Новостига украин ҳарбийлари тинч аҳолини ҳар куни ўққа тутаётганини сўзлаб беришди.
Қишлоқ Украина ҳарбийлари позициядан 800 метр нарида жойланган. Украиналиклар бу ерни деярли ҳар куни ўққа тутишади.
“Улар ҳамма нарсага зарба беришди. Ҳосилга ҳам зарба беришди, Пасха байрамида ҳам. Ҳамма нарсага зарба беришди. Мен томонга “Град” учиб келди - портлайдигани. Бу ердан 12 қоп порох йиғиб олдим. Ишонасизми, порох, порохли чиқинди. У ниқобсиз супуриб олиш мумкин эмасди”, - дейди аёллардан бири.
Яна бир фуқаро унинг уйига ракета учиб келиб, вайрон қилганини айтди. Энди уни таъмирлашга кўп вақт кетади.
“Менинг бу уйдан ташқари яна иккита уйим бор. Мана шу ердан 300 метрлар нарида жойлашган. Албатта, улар ҳам бутунлай вайрон бўлган. Олдинда мактаб ҳам бор, аммо у мактаб 2015 йилдан бери вайрон бўлган. Мен ва Украина ўртасида - 800 метр масофа бор. Украиналиклар тўғри зарба беришяпти. Илоҳим, тинчлик бўлсин, биз Россия билан бўлайлик. Менинг ниятим шу”, - дейди аёл.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган. 3 июль куни Луганск халқ республикаси тўлиқ озод қилинди.
Янгиликлар лентаси
0