Иқтисод

Энг кўп авторақамни қайси ҳудуд ҳайдовчилари сотиб олган

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтрана белых автомобилей. Белый цвет больше отражает свет и меньше нагревается
Страна белых автомобилей. Белый цвет больше отражает свет и меньше нагревается - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Энг кўп авторақамларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ҳайдовчилар харид қилди.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистонда энг кўп авторақамларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳайдовчилари харид қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси хабар берди.
Айтилишича, 2022 йил 6 ойлик якунларига кўра avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 174,0 млрд сўмлик 77 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-аукцион орқали сотилган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (45%), Самарқанд (8%), Бухоро, Фарғона ва Қашқадарё (6% дан) вилоятларида харид қилинган.
Қайд этилишича, авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 10% га, ҳажми бўйича – 27% га ўсди.
Сотилган авторақамларнинг 93% жисмоний шахслар, 7% - юридик шахслар томонидан харид қилинган.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 29% биринчи тоифадаги авторақамлар, 22% – иккинчи, 13% – учинчи, 9% – тўртинчи, 12% – бешинчи ва 15% – олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.
Ўтган даврда тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,2 млн сўмни ташкил этди. Сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси – 545,4 минг сўм, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 348,0 млн сўмга тенг бўлди.
Маълумот учун, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80% –Давлат бюджетига, 20%– ИИВнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Ўзбекистонда энг қиммат автомобиль рақами — 50 777 ZZZ ким ошди савдосида 669 600 000 сўмга сотилганди.
Янгиликлар лентаси
0