Колумнистлар

Европа Россияга ўзига қарши супер қурол берди

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишПуск в эксплуатацию второй ветки газопровода "Северный поток"
Пуск в эксплуатацию второй ветки газопровода Северный поток - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сиз билан биз ажойиб тарихий спектаклнинг гувоҳлари бўлиб турибмиз. Русофоб – сиёсатчилар ўз фуқароларидан камроқ ювинишни, июлнинг қоқ жазирамасида кондиционер қўшмасликни, машинадан воз кечиб велосипедга ўтишни ва бу билан Россияга зарар беришни талаб қиляпти.
Сўнгги ойларда содир бўлаётган европача газ беъманиликларини чиндан ҳам энергетиканинг биринчи рақамли мавзуси деб аташ мумкин. Россия газидан воз кечиш ёки ҳеч бўлмаганда қарамликни камайтиришга уринишлар билан биргаликда ўсаётган ахборот ва сиёсий жазаванинг шиддатини ҳисобга олсак, ҳозир ҳатто Ганновернинг қаергадир ўзга сайёраликлар келиб одамлар билан алоқа ўрнатишни таклиф қилса ҳам ҳеч ким сезмайди.
Умуман олганда, буни тушунтириш мумкин.
Кечаги кун 2100 $дан бошланди, яъни Европа газ биржасида TTF табиий газнинг минг кубометри айнан шунча нархга ошди. Кўрсаткич рекорд даражасида эмас, бироқ ҳар қандай давлат бюджети учун анча оғриқли. Ҳатто кун охирига келиб ёқилғининг худди шунча миқдори 2500 $ туришини ҳеч ким тасаввур қила олмас эди.
“Газпром”нинг “Шимолий оқим” бўйича газ тортиб олиши газопроводнинг лойиҳавий қуввати 20% гача пасайганини хабар берганидан сўнг, шам нархи ҳам ошди. Ғарб ОАВлари бундан ақлдан озиб, яна бўлаётган ҳодисаларда Россияга айбловлар билан ташланди. Яъники, Россия энерготаъминотдан гибрид қурол, ўз ташқи сиёсий манфаатларини йўлга қўядиган дастак ва Европа бирлигини парчалаш учун тиргак сифатида фойдаланаётган эмиш.
Бундай гаплар қанчалар одатий бўлса, шунчалар ёлғон ҳам.
Болтиқ денгиз тубидаги магистрал орқали газ қуйиш Россия Бош штабининг айёр режаси сабаб эмас, балки бошқа газ насос агрегати режали таъминлаш учун олиб келингани сабабли тушди. Германия қирғоқларигача бўлган бутун йўналиш бўйлаб энди оралиқ компрессор станциялари йўқлигини ҳисобга олсак, физика насоси одатдагидек кунига 164 миллион куб метрдан ўттизгача қисқартирди.
Таъкидлаш жоизки, бу Смоленск ғарбида содир бўлган иккинчи трагикомедия сериясидир.
Ўтган ой мобайнида бутун Европа биринчи турбинанинг саргузаштларини диққат билан кузатиб турди. Уни Siemens Energy компанияси (Ростехнадзорнинг барча тавсияларига рози бўлиб) ўчирди, қисмларга бўлди ва таъмирлаш учун Канадага юборди. Оттава эса Вашингтоннинг кўрсатмасига биноан агрегатни ҳибсга олди ва бунга Россияга қарши санкцияларни рўкач қилди ҳамда Германия, қисман Европа газ бозори тубсизликка қулашига қадар қайтармасликка қарор қилди. Берлин эса кўп ва узоқ давом этган музокаралар сабаб ўзининг мулкини қайтариб олишга муваффақ бўлди, аммо бу учун немислар нималарга тайёр бўлганини тахмин қилиш қийин эмас.
Бироқ, бахтиқаро турбина барибир “Портовая” газокомпрессор станциясигача етиб бора олмади ва сиёсий иғволар ва иккиюзламачиликлар тузоғига тушиб қолди. Германия яна бир маротаба Россияни турбинани қайтариб олмаётганликда ва шу сабабли божхона ҳужжатларини расмийлаштиришни чўзаётганликда айблади. Бунга жавобан “Газмпром” жуда асосли жавоб берди ва агрегатнинг ҳозирги ҳолати ва газ қувурини ишлатиш, унинг инфратузлмасини сақлаш пайтида юзага келиши мумкин бўлган кейинги чекловларни умуман тушунмаслигини билдирди.
Соддароқ айтганда, дўстона бўлган Ғарб коллективи ўзини қандай тутди.
Масалан, Siemens нинг турбиналарини тўсиқсиз олиб ўтишга, таъмирлаш ва қайтаришга Канаданинг рухсат бериши ёки бермаслиги ҳамон аниқ эмас, ёки ҳар бир агрегатни жанг қилиб, узоқ вақт чўзилишлар билан қайратиб олишга тўғри келадими? Бундан ташқари, немислар томонидан тан олинган техник экспертизанинг талабларига кўра, яқин ойларда қолган бошқа агрегатларни ҳам таъмирдан чиқариш керак. “Газпром”нинг саволлари мутлақо мантиқли: компания қазиб олиш ва насос горизонларини билиши керак. Ахир табиий газ – кўмир эмас, уни жўнатиш портига йиғиб бўлмайди ва экспорт рухсатномасини кутиш мумкин эмас, у олдиндан маълум бўлган шартномавий ҳажмларда қазиб олинади ва ташилади.
Бу турбиналар карусели Европа Иттифоқининг барча қонунларни енгиб ўтишга ҳаракат қилаётган ғазабли нозлари туфайли бўляпти.
Ўтган бутун ой Еврокомиссиянинг ультиматумга ўхшаш талаблари остида ўтди- у альянс мамлакатларидан газ истеъмол қилишни 15% га камайтиришни талаб қилди. Бутун евроҳудуд йилига 396,6 миллард куб метр кўк ёқилғи истеъмол қилишини ҳисобга олсак, Европа мутассаддиларининг ҳар бир мамлакатнинг саноатига зарар етказмасдан истеъмолдан деярли 60 миллиард куб метрни қандай чиқариб ташлаш кераклигини аниқлашга тўғри келади. Қўшимча қилиш учун айтяпмизки, бу кўрсаткич Германия аҳолиси ва бутун саноати истеъмол қиладиган газ миқдоридан озгина кам деганидир.
Ҳозирги вазият қанчалик жиддий эканини тушуниш учун ҳукуматлари янги энергия математикасида мақбул жавоб топа олмаган бир қатор мамлакатлар томонидан лойиҳа деярли дарҳол торпедо қилинганлигини айтиш кифоя. Кутилмаганда бу сафар Европанинг асосий жанжалкаши Венгрия эмас, балки доимо якдил бўлган Испания, Португалия, Италия ва Греция қарши чиқди. У ердаги молиячилар ва энергетиклар қандай қилиб қишни Россия газисиз ўтказишларини ўйлаб топиша олишмади. Жанжал натижасиз ва шу қадар узоқ давом этдики, Европа Кенгаши охири қарорни ратификация қилишдан бош тортди ва барча мамлакатларни бундай мажбуриятларни Брюсселда кўпчилик билан эмас, балки ўзи ҳал қилиши керак деган қарорга келди. Факт жиҳатидан олиб қараганда биз сиз билан доимо мақтаб келинган европача якдиллик ва аҳилликнинг биринчи муаммоларданоқ, келиша олмаётганини кўряпмиз.
Европа ўзининг АҚШга нисбатан мутлақо вассал сиёсатининг гаровига айланди. Бир томондан ғарб алъянси аъзолари қайсар ва бўш келмайдиган русларни жазолашни жуда хоҳлашади. Бошқа томондан эса- вазият шу қадар шиддат билан ёмонлашяптики, шу пайтда масалан, Австрия мустақиллик намойиш этиб, Москва билан келишишга қарор қилса, уни шу пайтнинг ўзидаёқ сотқин деб аташган, иснодга қўйишган ва у қилган ишни такрорлашган бўлишарди.
Газ танқислиги эса металл юзасида қолган занг доғи каби евроҳудуднинг бошқа жойларига ҳам кенг тарқалмоқда. Яқинда Киев томондан Америкага ёш демократия учун қандайдир “газ ленд-лиз”ини ташкиллаштириш ҳақида илтижолар эшитилди. Маҳаллий профессионалларнинг ҳисоб-китобига кўра, Украинага омон қолиш ва куз-қиш мавсумидан ўтиш учун қиймати 10 миллиард $лик Америка суюлтирилган гази керак бўлади. АҚШдаги барча суюлтирилган газ терминаллари бор имконияти билан ишлаётгани, Украинага моддий ёрдам эса камаяётганини ҳисобга олганда бирорта ҳам регазификация портига эга бўлмаган Киевнинг бу орзулари худди Марсга скафандрсиз бориб сайр қилиб келишдек хомхаёлларга ўхшайди.
“Шимолий оқим 2” нинг туширилиши энг оддий ечим бўлиб кўринади. Унинг 55 миллард кубометр сиғими гарчи барча муаммоларни ҳал қилмасада, инқирознинг хавфини озгина бўлсада камайтиради. Аммо бу ерда ҳам асосий ролни мантиқ эмас, балки сиёсат ўйнайди. Куни кеча Брюсселда Германия вице-канцлери, иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазири Роберт Хабек иккинчи оқимнинг ишга туширилиши Европанинг таслими ва бутун санкция сиёсатининг барбод бўлишини айтди. Тўғри, жуда чиройли эшитилди. Манфаатдор шахслар барибир Россия кўк ёқилғисининг ўрнини нима билан тўлдиришни топа олишмади.
Сиз билан биз ажойиб тарихий спектаклнинг гувоҳлари бўлиб турибмиз. Олдимизда жуда катта миқёсдаги ҳангомалар содир бўляпти. Унда русофоб – сиёсатчилар ўз фуқароларидан камроқ ювинишни, июлнинг қоқ жазирамасида кондиционер қўшмасликни, машинадан воз кечиб велосипедга ўтишни ва бу билан Россияга зарар беришни талаб қиляпти. Истакларнинг ҳал бўлмайдиган қарама-қаршилиги ва реал ҳақиқатдан фарқи шуки, Россия энерготаъминотини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайди. Бирорта минтақа ёки мамлакат Россия экспортининг ҳеч бўлмаса бир қисмини бўлсада ўрнини босишга рози бўлмади. Саудия Арабистонига ўхшаган мамлакатлар эса ҳатто бизнинг нефтчиларимизга ўз саъй-ҳаракатлари ва ишлаб чиқариш ҳажмини мувофиқлаштиришни таклиф қилиб чиқишади. Мамлакатлар ва бутун қитъаларга ўз хоҳиш-иродасини билдиришга қодир миллатлараро мавжудот эканига қатъий ишонган Европа, газни тежашнинг сўнгги қултумларини тортяпти - ва бу кислород эмас.
Узоқ вақтдан буён бизнинг мамлакатимизни табиий газдан қурол сифатида фойдаланаётганликда айблаб келишди. Ва бу реалликка айланди ҳам. Энг қизиғи, Россия бу учун айтарли ҳеч нима қилмаган эди.
Янгиликлар лентаси
0