Лавров Тошкентга келди

© Пресс-служба посольства России в УзбекистанеВстреча главы МИД России Сергея Лаврова с и.о. министра иностранных дел Узбекистана Владимиром Норовым в аэропорту Ташкента
Встреча главы МИД России Сергея Лаврова с и.о. министра иностранных дел Узбекистана Владимиром Норовым в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ раҳбари ШҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Кеча, 27 июль куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга ташриф билан келди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Лавров 29 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида иштирок этади.
Вазирлар ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган мажлисини мазмунли тўлдириш масалаларига асосий эътиборни қаратишади.
Аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Лавров Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилишида доирасида бир қатор икки томонлама учрашувларни ўтказишни режалаштирганини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0