Медведев Ғарб Украинанинг қулашини қандай башорат қилишини кўрсатди

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишЗампред Совбеза РФ Д. Медведев
Зампред Совбеза РФ Д. Медведев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Oбуна бўлиш
Медведевнинг сўзларига кўра, Украина президенти “ёрқин келажак”ни кўрмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ғарблик таҳлилчилар Украина давлати ҳудуди Киев вилояти чегараларигача қисқаришини кутмоқда. Бундай фикрни Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўзининг Telegram каналида билдирди.
Постда Украина ва унга туташ мамлакатлар харитасининг иккита тасвири мавжуд: биринчи расмда Украина давлати ҳудуди 1991-2014 йиллар чегараларида - Донбасс ва Қрим билан берилган. Медведевнинг сўзларига кўра, Украина президенти Владимир Зеленский шундай “ёрқин келажак”ни кўрмоқда.
Бироқ қуйида иккинчи расм ҳам бор: унда фақат Киев вилояти Украинада қолган.
“Ғарб таҳлилчиларининг фикрича, аслини олганда шундай бўлади”, - деб изоҳ берган Медведев иккинчи расмга.
Янгиликлар лентаси
0