Спорт

Отабек Шукуров расман турк клубига ўтди

© Фото: Fatih Karagümrük SKОтабек Шукуров
Отабек Шукуров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
26 ёшли ўзбекистонлик футболчи Истанбулнинг "Фотиҳ Карагюмрюк" жамоаси сафига бориб қўшилди.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларининг “Шаржа” клубида тўп суриб келаётган ўзбекистонлик футболчи Отабек Шукуров фаолиятини Туркияда давом эттиради.
Истанбулнинг “Fatih Karagümrük” клуби Шукуров билан шартнома имзолаганини маълум қилди.
“Отабек Шукуров, хуш келдинг. Янги мавсумда омад тилаймиз”, - дейилади клуб хабарида.
Аввалроқ "Шаржа" ўзбекистонлик футболчига “Fatih Karagümrük” клубига қўшилиш учун тиббий кўрикдан ўтиш ва музокара ўтказишга рухсат бергани хабар қилинган эди.
“Fatih Karagümrük” клуби бош мураббийи Андреа Пирло ҳисобланади. Жамоа Туркия чемпионатининг ўтган мавсумида 8-ўринни банд этган.
Шукуров 2017 йилдан буён шаржаликлар сафида тўп суриб келаётганди. Унга қадар футболчи “Машъал”, “Бухоро” ва “Бунёдкор” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Янгиликлар лентаси
0