Ўзбекистон терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этади

© Пресс-служба международного аэропорта ТашкентаШахматисты Узбекистана представят страну на 44-й Всемирной шахматной олимпиаде в Индии
Шахматисты Узбекистана представят страну на 44-й Всемирной шахматной олимпиаде в Индии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг энг кучли 10 нафар шахматчиси олимпиадада қатнашиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетди.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик шахматчилар Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этади. Бу ҳақида Ўзбекистон шахмат федерацияси хабар берди.
Ҳиндистонда 28 июлдан 10 августга қадар эркаклар ва аёллар ўртасида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтади.
Олимпиадада иштирок этувчи Ўзбекистоннинг энг кучли 10 нафар шахматчиси 27 июль куни Тошкент аэропортида кузатилди.

“Йигитлар олдига кучли ўйин кўрсатиш ва 2026 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Жаҳон олимпиадасини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритиш вазифаси турибди” - дейди Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбари Алишер Саъдуллаев.

Халқаро гроссмейстерлар рўйхати:
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси
Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббоев, Жавохир Синдаров, Жаҳонгир Воҳидов ва Шамсиддин Воҳидов.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси
Нилуфар Якуббаева, Умида Омонова, Сарвиноз Курбонбоева, Мафтуна Бобомуродова ва Маржона Маликова.
Қайд этилишича, ушбу руйхат 2021 ва 2022 йилларда эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатлари ва халқаро турнирлардаги иштироки ҳамда халқаро гроссмейстер унвони ва рейтингидан келиб чиқиб тузилган.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) томонидан эълон қилинган рейтингида Ўзбекситон илк бор кучли 20 таликка кирди. Унда мамлакат жаҳон шахмат рейтингида 19 ўринни эгаллади. Ўзбекистон рўйхатига 100 нафар шаҳматчи киритилган.
Янгиликлар лентаси
0