Жамият

Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари маълум қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПраздник Сабантуй в центральном парке Ташкента
Праздник Сабантуй в центральном парке Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон аҳолисининг 17,7 млн нафари аёллардан, 17,9 млн нафари эркаклардан ташкил топган.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 35,6 млн киши истиқомат қилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, умумий аҳолининг 17,7 млн нафари аёллардан, 17,9 млн нафари эркаклардан ташкил топган.
Аҳолининг 18,1 млн нафари шаҳарларда, қолган 17,5 млн нафари эса қишлоқларда яшайди.
1 июль ҳолатига кўра, 413,6 минг киши туғилган, 80,9 минг киши вафот этган. Кўриб чиқилаётган даврда 108,9 мингта никоҳ, 24,6 мингта ажрим қайд этилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистонга 0,9 минг киши кўчиб келган бўлса, 1,4 минг киши кўчиб кетган.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси энг кўп ҳудуди Самарқанд вилояти, энг ками эса Сирдарё вилояти ҳисобланиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0