Жамият

Пойтахтда ҳаво +39 даражагача исийди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПарень с девушкой у фонтана возле ГАБТА
Парень с девушкой у фонтана возле ГАБТА - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳаво +37-39 даражагача исийди. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +34-39 даража, жанубда баъзи жойларда +42 даражагача бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Куннинг иккинчи ярмида шамол 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +25-30 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0