Ҳодисалар

Самарқандда “ЗИЛ” кўприкдан тушиб кетди

© Фото: Самарқанд вилояти ИИБСамарқандда "ЗИЛ" кўприкдан тушиб кетди
Самарқандда ЗИЛ кўприкдан тушиб кетди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишган чорраҳада ҳаракатланиб келаётган "ЗИЛ" кўприкдан пастга тушиб кетган.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Самарқанд шаҳрида "ЗИЛ" юк машинаси кўприкдан тушиб кетди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди.
Ҳодиса 28 июль куни соат 11:40 лар атрофида рўй берган. Шаҳарнинг Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишган чорраҳада ҳаракатланиб келаётган "ЗИЛ" ҳайдовчиси М.Ч. бошқарувини йўқотиб, шу чорраҳадаги кўприкдан пастга тушиб кетган.
Ҳайдовчи тиббиёт бирлашмасига олиб борилган ва унга шифокор ёрдами кўрсатилган. Ҳозирда аҳволи яхши.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0