Жамият

Тадбиркорлар мурожаатини кечаю кундуз қабул қилувчи виртуал офис иш бошлайди

© PixabayРабота за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Тадбиркор виртуал офиси” порталига келиб тушган мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда натижалар эълон қилиб борилади.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 1 августдан “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали ишга туширилади. Бу 27 июль куни президент имзолаган фармонда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, “business.gov.uz” портали “Тадбиркор виртуал офиси” порталига айлантирилди.
Эндиликда мазкур портал тадбиркорларнинг мурожаатларини кечаю кундуз қабул қилади.
Порталда қуйидаги имкониятлар яратилади:
давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида тематик онлайн муҳокамалар ва сўровномалар ўтказиш орқали тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни шакллантириш;
қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тадбиркорлик субъектларининг жамоавий мурожаатларини қабул қилиш.
Шунингдек, портал лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар, кредит, субсидия, компенсация ҳамда кафилликлар олиш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини амалга ошириш имконини берувчи ахборот тизимлари билан уланади.
1 августдан бошлаб порталга қуйидагилар томонидан мурожаатлар киритилади:
Тадбиркорлик субъектлари;
Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги “Саll-марказ” хизмати;
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил – тадбиркорлардан сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатлар асосида;
Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари. Бунда, маҳалла даражасида ҳал этиш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар порталга киритилади.
Мурожаатлар автоматик ёки вакил томонидан ваколатли органларга кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун йўналтирилади.
Мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади ҳамда натижалар тўғрисида ахборот порталга жойланади.
Йил якунига қадар порталнинг Mobile-ID тизими орқали идентификациялаш имкониятига эга мобиль версияси яратилади.
Қолаверса, фармон билан Адлия вазирлиги томонидан 1 сентябргача умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳаларидаги талабларни соддалаштиришга оид ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Янгиликлар лентаси
0