Тошкентдаги айрим йўллар автомобиллар ҳаракати учун 10 кунга ёпилади

© SputnikДорожные знаки
Дорожные знаки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Oбуна бўлиш
Ҳаракат Тошкентда Food Fest-2022 гастрономик фестивали ўтказилиши сабаб чекланади.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. 29 июль — 7 август кунлари Тошкентда Food Fest-2022 гастрономик фестивали ўтказилиши туфайли қатор йўллар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қуйидаги кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади:
Истиқлол кўчаси — Буюк Турон кўчасидан Hyatt Regency меҳмонхонасигача бўлган қисмида;
Зарафшон кўчаси — Истиқлол кўчасидан ва Мустақиллик шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;
Жавоҳирлал Неру кўчаси — Мустақиллик шоҳ кўчасидан Зарафшон кўчасигача бўлган қисмида.
© Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматиЁпиладиган йўллар
Ёпиладиган йўллар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Ёпиладиган йўллар
Эслатиб ўтамиз, фестиваль июнь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Ҳокимлик июль-август ойларида Тошкентга хорижлик сайёҳлар оқими кўпайиши кутилаётганлиги сабабли унинг ўтказилиши бир ойга кечиктирилишини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0