Дунёда

Украина “энг яхши дўсти”ни йўқотди – ОАВ

© AFP 2022 / SERGEI SUPINSKYПрезидент Украины Владимир Зеленский
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Украина расмийлари Лондон Киев билан яқин дўстлик алоқаларини сақлаб қолмаслигидан хавотирда.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Украина Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон тимсолидаги “энг яхши дўсти”ни йўқотди, деб ёзади Европанинг “Politico” нашри.
Нашрга кўра, сиёсатчининг истеъфога чиқиши унинг Киевдаги иттифоқчиларини тушкунликка туширган. Украина расмийлари Лондон Киев билан яқин дўстлик алоқаларини сақлаб қолмаслигидан хавотирда.
Хусусан, мамлакат ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Жонсоннинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди, деб ҳисоблайди. У, айниқса, икки етакчи (Владимир Зеленский ва Борис Жонсон – таҳр.) ўртасидаги “алоқа”ни алоҳида таъкидлаб, бошқа етакчилар билан бундай алоқа қилишнинг иложи йўқлигини қўшимча қилган.
Жонсоннинг узоқ йиллик сиёсий иттифоқчиларидан бири бош вазирнинг кетиши Украина учун “ҳақиқий хавф”туғдиришини, бироқ Европада кўпчилик бундан жуда хурсанд эканини айтган.
Апрель ойида Жонсон коронавирус пандемияси даврида Даунинг-стритдаги базмлар билан боғлиқ жанжалларга қарамай, у бош вазир курсисида қолиши ва 2024 йилга белгиланган навбатдаги парламент сайловларида қатнашиши мумкинлигига ишонч билдирган эди.
Бироқ, 7 июль куни, Британия ҳукумати аъзоларининг оммавий истеъфога чиқиши ортидан, у консерваторлар партияси раҳбари ва бош вазир лавозимларини тарк этишини эълон қилди. Жонсон партия янги етакчини сайламагунча ўз лавозимида қолади.
Янгиликлар лентаси
0