Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украинага етказиб берилган қуроллар қора бозорда пайдо бўлди – Россия бош прокурори

© AP Photo / Ukrainian Defense Ministry Press ServiceУкраинские военные используют пусковую установку Javelin во время учений в Донецкой области
Украинские военные используют пусковую установку Javelin во время учений в Донецкой области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Краснов Россияда “Киев режими томонидан Донбасс аҳолисини йўқ қилиш” фактлари бўйича мингдан ортиқ жиноий иш тергов қилинаётганини эслатди.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Украинага етказиб берилган Ғарб қуролларининг намуналари қора бозорда ҳам пайдо бўла бошлади. Бу ҳақда Россия бош прокурори Игорь Краснов Қирғизистон бош прокурори Қурманқул Зулушев билан ишчи учрашувда маълум қилди. РИА Новости.
Хусусан, Краснов Россияда “Киев режими томонидан Донбасс аҳолисини йўқ қилиш” фактлари бўйича мингдан ортиқ жиноий иш тергов қилинаётганини эслатди. Таъкидланишича, жангарилар томонидан тинч аҳолини ўлдириш ва шафқатсиз қирғин қилиш бўйича кўплаб фактлар аллақачон аниқланган.
“Бундай жиноятлар ҳанузгача ҳар куни содир бўлмоқда, жумладан, МДҲ давлатларидан келган ёлланма аскарлар иштирокида қурол ва ўқ-дориларнинг деярли назоратсиз айланиши кузатилмоқда, уларнинг кўплаб намуналари, биринчи навбатда, Ғарб намуналари қора бозорда пайдо бўла бошлади”, деди Краснов.
Россия 24 феврал куни Украинада ҳарбий операция бошлади. Президент Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Бунинг учун, унинг сўзларига кўра, “Украинани демилитаризация ва денацификациялаштириш”ни амалга ошириш, Донбассдаги “тинч аҳолига қарши қонли жиноятлар” учун жавобгар бўлган барча ҳарбий жиноятчиларни жавобгарликка тортиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0