Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Запорожье вилояти расмийлари Киевни геноцидга уринишда айблади

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишГуманитарная колонна "Красного креста" на пути в Мариуполь
Гуманитарная колонна Красного креста на пути в Мариуполь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Oбуна бўлиш
Украина томони аллақачон Запорожье вилоятини газ таъминотидан маҳрум қилган, энди эса Запорожье атом электр станцияси ва сув таъминоти объектларига зарба бермоқда.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Киев режими Запорожье вилоятида геноцид уюштиришга уринмоқда. Бу ҳақда вилоят маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов маълум қилди.

“Киев режими маҳаллий аҳоли ўз келажагини фақат Россияда кўришини англаб, янги тактикага ўтди - вилоятнинг фуқаролик инфратузилмасини мақсадли йўқ қилиш. Биз буни геноцидга уриниш сифатида қабул қиламиз”, - деди Рогов РИА Новости агентлиги билан суҳбатда

Унинг сўзларига кўра, Украина томони аллақачон Запорожье вилоятини газ таъминотидан маҳрум қилган, энди эса Запорожье атом электр станцияси ва сув таъминоти объектларига зарба бермоқда.
“Булар террористик уруш усуллари. Бу, айниқса, тинч аҳолига зарба. Газ, сув ва электр йўқлиги армия учун муаммо эмас. Армия далада туради ва замонавий технологиялар эвазига ҳамма нарса билан таъминланади”, деди Рогов.
Махсус операция давомида Россия ҳарбийлари Херсон вилояти ва Запорожье вилоятининг Азов қисмини назорат остига олди. Уларнинг иккисида ҳам ҳарбий-фуқаролик маъмуриятлари ташкил этилди, Россия телеканаллари ва радиостанцияларини эфирга узатиш бошланди, Қрим билан савдо алоқалари тикланмоқда. Вилоятлар Россия таркибига кириш режаларини эълон қилди.
Янгиликлар лентаси
0