Дунёда

Зеленскийнинг Ғарбдаги ресурси тугади – Захарова

© AP Photo/Sergei GritsВладимир Зеленский с супругой Еленой
Владимир Зеленский с супругой Еленой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Захарованинг фикрича, “Зеленскийнинг тасвири умидсиз “чириган”.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ғарб Владимир Зеленскийнинг ресурси тугаб бўлганидан бери, унинг рафиқаси Еленани пиар қилишга ўтган. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова Telegram каналида ёзган. РИА Новости.
“Ғарб ОАВлари Зеленскийнинг рафиқасини қандай тарғиб қилаётганини пайқадингизми? АҚШга ташриф, журнал муқовалари, бункердафотосессия. Ҳозир ҳатто Украина президенти рафиқаси фонида интервью беради. Сабаби оддий - Зеленский безор қилган, дунё томошабинлари уни бошқа қабул қилмаяпти. Тасвирни ўзгартириб бўлмайди: амалга ошириб бўлмайдиган ғалабасиз ҳарбийлаштирилган тасвирни бошқасига ўзгартириб бўлмайди. Шунингдек, улар мулоқотнинг янги форматини ўйлаб топмаган”, деган Захарова.
Захарованинг фикрича, “Зеленскийнинг ресурси бутунлай тугаган, тасвир умидсиз “чириган”, шунинг учун у энди зираворларсиз хизмат қилмайди. Энди таом сиёсий менюда “Елена остида Зеленский” деб аталади”.
Янгиликлар лентаси
0