Дунёда

Америкалик зобит Путинни ҳимоя қилди

© POOL / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в шестом Каспийском саммите
Президент РФ В. Путин принял участие в шестом Каспийском саммите - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Риттернинг айтишича, дунёда нафақат америкаликлар, балки ўзларининг суверен манфаатлари ва ҳуқуқларига эга бўлган бошқа одамлар ҳам яшайди.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари ўзини эрка супер куч каби тутмоқда, инқирозда Россия раҳбари Владимир Путин эмас, АҚШ президенти Жо Байден айбдор. Бу ҳақда АҚШ денгиз пиёдалари разведкасининг нафақадаги офицери Скотт Риттер YouTube каналида айтиб ўтди.
“Биз (АҚШ) дунёдан бизнинг шартларимиз асосида, бизнинг қоидаларимизга мувофиқ ҳаракат қилишини талаб қиламиз. Бу дегани, дунё бизнинг ва фақат бизнинг оҳангимизга рақс тушиши керак”, деди у.
Риттернинг айтишича, дунёда нафақат америкаликлар, балки ўзларининг суверен манфаатлари ва ҳуқуқларига эга бўлган бошқа одамлар ҳам яшайди. Шунга қарамай, АҚШ нафақат Россия ва Украинага, балки бутун Европага ўз ихтиёрини юкламоқчи.
Офицер, шунингдек, Америка етакчиси Жо Байденнинг содир бўлаётган воқеалар учун айбни Россия президенти Владимир Путин зиммасига юклашга уринишларини эслади.
“Йўқ, ундай эмас. Жо Байден айбдор”, дея хулоса қилди Риттер.
Аввалроқ офицер расмий Москва Ғарб устидан сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий ғалаба қозонишга муваффақ бўлганини айтганди.
Россия 24 феврал куни Украинада ҳарбий операция бошлади. Президент Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Бунинг учун, унинг сўзларига кўра, “Украинани демилитаризация ва денацификациялаштириш”ни амалга ошириш, Донбассдаги “тинч аҳолига қарши қонли жиноятлар” учун жавобгар бўлган барча ҳарбий жиноятчиларни жавобгарликка тортиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0