АҚШда ноёб динозавр скелети 6 млн $дан кўпроққа сотилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСкелет древнего ящера
Скелет древнего ящера - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2022
Oбуна бўлиш
Дунёда бундай нусхалардан атиги 20 та бор ва уларнинг ҳеч бири ҳали сотувга қўйилмаган.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. АҚШда яхши сақланган динозавр скелети 6 миллион доллардан кўпроққа сотилди. Бу ҳақда Sotheby's аукцион уйи хабар берган. РИА Новости
Горгозаврнинг суяклари тўрт йил аввал Монтана штатида топилган. Мутахассислар уларнинг ёшини 77 миллион йил деб ҳисоблаган. Харидор 6 миллион 69,5 минг доллар эвазига скелетнинг етишмаётган қисмлари нусхалари билан бир қаторда 79 та “қазилма элементлар” олди. Конструкциянинг баландлиги уч метрдан кам эмас, узунлиги деярли етти метр.
Аукцион уйининг маълумотларига кўра, дунёда бундай нусхалардан атиги 20 та бор ва уларнинг ҳеч бири ҳали сотувга қўйилмаган.
Палеонтологларнинг сўзларига кўра, горгозаврлар ўлчамлари бўйича тиранозаврлардан кичик, аммо улардан тезроқ ҳаракатланиб, кучлироқ тишларди.
Янгиликлар лентаси
0