Дунёда

Германия ЕИдаги етакчилигини йўқотиши мумкин – ОАВ

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтишФлаг Германии над зданием Будестага
Флаг Германии над зданием Будестага  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Германия Россия углеводородларига қарамлиги сабаб Европадаги етакчи мавқеини йўқотмоқда, дейди журналист Мария Тадео.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Германия узоқ йиллар давомида эгаллаб келган Европадаги етакчи мавқеини йўқотмоқда. Бу фикрни “Bloomberg” журналисти Мария Тадео муаллифлик рукнида билдирди.
Унга кўра, бундай ҳолат Россияга қарши санкциялар кампанияси натижасида юзага келган энергетика инқирози ва Германиянинг Россия углеводородларига қарамлиги сабаб юзага келган.
Муаллиф тахминига кўра, немис иқтисодий моделининг асосий камчилиги унинг Россияга қарамлиги эди. Мазкур шароитда жанубий давлатлар, жумладан, Испания Европада етакчиликни қўлга киритиши мумкин.
“Берлин зарба билан курашаётган бир пайтда, Европанинг жануби янада ишончли бўлиб бормоқда”, деб ёзади Тадео.
Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Баъзи давлатлар Россия активларини музлатиш ҳақида эълон қили, кўплаб брендлар Россияни тарк этди, Европада Россия энергия ресурсларидан воз кечиш чақириқлари кучайди. Аммо буларнинг барчаси аллақачон Ғарбнинг ўзи учун муаммога айланиб, инфляция ва озиқ-овқат ҳамда бензин нархининг кескин ошишига олиб келди.
Бундан ташқари, Европа янги иситиш мавсуми арафасида газ танқислигини бошдан кечирмоқда. "Шимолий оқим" газ қувурининг техник хизмат кўрсатиш учун тўхтатилиши фонида, баъзи давлатлар насослар умуман тикланмаслигидан қўрқмоқда.
Янгиликлар лентаси
0