Сиёсат

Лавров Ўзбекистоннинг ШҲТга раислигини юқори баҳолади

© Министерство иностранных дел УзбекистанаМинистр иностранных дел России Сергей лавров выступает на заседании Совета министров иностранных дел государств-членов ШОС в г.Ташкенте.
Министр иностранных дел России Сергей лавров выступает на заседании Совета министров иностранных дел государств-членов ШОС в г.Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сергей Лавров Тошкентда бўлиб ўтаётган ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида нутқ сўзлади.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон ташаббуси билан ШҲТ доирасида ўтказилаётган кўплаб тадбирларни юқори баҳолади. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, ўзбекистонлик ҳамкорлар ташаббуси билан ШҲТ доирасида фан ва техника, маданият, соғлиқни сақлаш, туризм, ёшлар ўртасидаги алоқалар йўналишларида тадбирлар ўтказилган.
Қайд этилишича, ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси туризм соҳасидаги ҳукуматлараро битим ва музей иши соҳасидаги меморандум билан тўлдирилади.
“Ўзбекистон томонининг ташаббускорлиги туфайли транспорт алоқаси, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, “ақлли” қишлоқ хўжалиги, рақамли трансформация, ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш, юқори технологиялар ва инновацияларни жорий этиш манфаатларига қаратилган мустаҳкам ҳужжатлар тўплами ишлаб чиқилди”, дейди Сергей Лавров.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини бошлади.
Кеча Ўзбекистон президенти Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилганди.
Янгиликлар лентаси
0