Нега бандерачиларга АҚШнинг қирувчи самолётлари керак бўлиб қолди?

© Sputnik / Алексей ВитвицкийСамолёты F-16
Самолёты F-16 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2022
Oбуна бўлиш
Киев режими аввалгидек НАТО қаршисига умуман реалликдан узоқ мақсадлар қўйяпти- яъни Украина осмонини ёпиш. Бироқ, 24 та F-16 қирувчилари билан буни амалга ошириш технологик жиҳатдан мумкин эмас.
Тирик қолиш учун Киев режимига АҚШни Россияга қарши тўғридан-тўғри можарога аралаштириш керак бўлади. Бунинг учун эса Украина Қуролли Кучларини “ўз-ўзини ҳимоя қилиш учун” НАТОнинг бошқа қандайдир зарба берувчи самолетлари билан эмас, балки Американинг F-16 қирувчи самолетлари билан биргаликда узоқ масофали ракетали қуроллар билан таъминлаш керак бўлади.
Украинанинг мудофаа вазири Алексей Резников Украина Қуролли Кучлари Ҳаво кучларинининг келажагини Американинг F-16 “тез ва универсал” қирувчи самолетларини қуроллар сафига киритиш билан боғламоқда, аэродромларни адаптация қилиш, ушбу машиналарга техник хизмат кўрсатадиган инфратузилмани шакллантириш ҳақида ўйламоқда.
АҚШ Ҳарбий – ҳаво кучлари штаби бошлиғи Чарльз Браун аввалроқ Киевга танлаш учун- Америкада ишлаб чиқарилган F-15 ёки F-16, Европада ишлаб чиқарилган Eurofighter, Rafale, Gripen ларини таклиф қилди. Барибир АҚШнинг Киевга янги замонавий F-16 икки эскадриллари билан таъминлаши, эҳтимол бу ерда (худди шундай самолетга эга) учинчи мамлакат воситачилик қилади.
F-16 ни муҳокама қилиш контекстида Конгресс вакиллари палатаси Мудофаа маблағлари тўғрисидаги қонунга украиналик учувчилар ва техникларни Америка самолетларини бошқаришга ўргатиш учун 100 миллион доллар ажратиш тўғрисида тузатишни маъқуллашди. “Машғулотлар” ўтказиладиган жой ҳали аниқланмаган, аммо сумма ният жиддий эканлигини билдиради. Дарвоқе, F-16 Block 70 сўнгги модификациясининг бир комплекти қарийб 200 миллион доллар туради, F-35 қимматроқ. Россиянинг зенит ракеталари “кўринмас”лар учун анча арзонроқ тушади.
Америкада ишлаб чиқарилган А-10 Thunderbolt (бу АҚШ Ҳарбий-Ҳаво кучлари вазири таклифи) Украина Қуролли Кучларига эҳтимолий етказилиши (сотилиши) Киевда дастлабки муҳокамалар босқичида қатъиян рад этилди. Украина мудофаа вазири Резников А-10 самолетларини “эски” ва керакмас деб атади. Авиацион пушка атрофида қурилган А-10 Thunderbolt II Украинанинг Су-25 ларидан яхшироқ кўринади- у уч баровар узоқ масофага, икки баробар ўқ отиш кучига ва аниқ отиш қобилиятига эга. Тажрибали адвокат Резников айёрлик қиляпти.

Мусибатни чақирманг- бу ҳали махсус операция

Киев режими аввалгидек НАТО қаршисига умуман реалликдан узоқ мақсадлар қўйяпти- яъни Украина осмонини ёпиш. Бироқ, 24 та F-16 қирувчилари билан буни амалга ошириш технологик жиҳатдан мумкин эмас. Украина ҳаво майдонини беш ойдан буён Россия Ҳарбий космий кучлари назорат қиляпти.
Американинг 4++ авлодига тегишли енгил F-16 Fighting Falcon қирувчиси Ғарбда F-22 ва F-35 самолетларига тенг, аммо барибир жанговор хусусиятларига кўра, “Сокол”лар Россиянинг оғир Су-35С ва Су-30СМ қирувчилар ортида қолиб кетади. Киевга Америкада ишлаб чиқарилган қирувчиларнинг етказилиши Россия ҳудуди чуқурлигидаги стартегик нишонларга қарши F-16 “ҳаво-ер” ракеталарини (980 км масофага эга AGM-158) фойдаланиш ҳолатида катта эҳтимол билан Россия Федерацияси ва АҚШни тўғридан – тўғри тўқнашувларга олиб келади. Украинанинг Миллий хавфсизлик ва Мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов бундай эҳтимол борлигини оммавий маълум қилди.
Миллий Хавфсизлик масалалари бўйича Венада бўлиб ўтган музокараларда Россия делегацияси раҳбари Константин Гаврилов 27- июль куни Киевга Ғарб қуролларини етказиб бериш ҳажмининг кўпайиши “Россия Федерациясини кесқинроқ жавоб чораларига ўтишга мажбур қилиши мумкин”лигини айтди. Ғарб томондан етказиб берилаётган қуролларнинг тактик-техник хусусиятилари шундан иборатки, улар бизнинг фуқуроларимизга хавф туғдиради... Бу ҳаракатлар ҳарбий тўқнашувлар зоналари кенгайишига олиб келади.
Факт жиҳатдан Москва ЕИ ва НАТОни Украинадаги махсус операциянинг Украина ташқарисига кенгайиши эҳтимолларидан огоҳлантирган. Бу техноголик жиҳатдан қандай бўлиши мумкин?
Россия авиацияси 27 июль куни юқори аниқликдаги зарбалари билан Украина Қуролли Кучларининг Николаевдаги икки бригадаси дислокация пунктларини йўқ қилди- 200 га яқин украин ҳарбийлар ҳалок бўлди. Аввалроқ, худди шундай зарбалар билан Одесса вилоятидаги хорижий ёлланма аскарлар базасига зарба берилган эди. 600 нафарга яқин жангарилар йўқ қилинди. Технология тузатилди, иш (демилитаризация) тизимли характерда.
Россиянинг Х-101 қанотли ракетлари тирик кучлар ва душман жанговар техникалари жойлашган районларга 5500 км узоқликдан зарба бериши мумкин, яъни Украина Қуролли Кучлари мутахассислари учун ўқув майдончалари ёки Киев режими учун ўқ-дорилар омборлари – ҳар қандай НАТО давлати ҳудудида, шу жумладан, АҚШ чегараларида ҳам (Атлантика ёки Тинч океани чегараларида). Агар ҳаракатлар қарама-қаршиликларга тенг бўлса. Эслатиб ўтиш жоиз, Германия ҳукумати кеча Украинага Россия ҳарбийларини 50 км гача масофада йўқ қилиш учун 100 та ўзиюрар замонавий Panzerhaubitze 2000 артиллерия ўрнатмалар етказишни маъқуллади.
Аввалроқ Panzerhaubitze 2000 ўзиюрар артиллерия ўрнатмаларини Германия ва Нидерландия Украина Қуролли Кучларига 12 ва 6 дона партияларда етказиб берган. Бироқ, 100 ўзиюрар гаубицаларни нацист Киев режимига хайриҳоҳ бўлиб сурбетларча жиноят сифатида қабул қилиш мумкин. Берлин жуда таваккал қиляпти. Агар мана шу Россияга қарши “жинлар базми”га НАТО яна бир қанча замонавий қирувчилар қўшса, Учинчи жаҳон урушидан фақат мўжиза қайтара олиши мумкин.
Американинг RAND копорацияси таҳлилчилари яп-янги докладида Шимолий Атлантика альянсининг Россия билан тўғридан-тўғри тўқнашувлари эҳтимоли ошиб бораётганини айтиб ўтишди: “Агар Россия НАТО Украинада Россия қўшинларига ҳужум қилишга тайёрланаётган деб ҳисобласа... Энг катта хавф шундаки, Россия бу ҳолатда бевосита НАТО мамлакатларига зарбалар беришга қарор қилиб қолиши мумкин”. Ва бундан ташқари: “Россия НАТОнинг Украинадаги можарога тўғридан-тўғри аралашуви альянснинг катта кучларини ўзининг шарқий чегарасида тўплаш деб ҳисоблаши мумкин... Россия НАТО давлатларининг асосий мамлакатларига ҳужум қилишдан ўзи учун етказилган зарарни камайтиришнинг ўзга чораси йўқ деб қарор қилиши мумкин”. Таҳлилчилар Россиянинг тактик ядровий қуролни пайсалга солмасдан фойдаланиши мумкинлини алоҳида таъкидлаб ўтишмоқда.
Аслида, RAND АҚШ ва НАТО нинг юқори мартабали амалдорлари ва вакилларига “қизил чизиқ”дан ўтмаслик, Россияга тўғридан-тўғри қаршиликдан тийилишни маслаҳат бермоқда. Президент Владимир Зеленский америкаликларнинг ёрдами билан яқин уч-олти ҳафтада украин ерларини озод қилиш ниятида. Интрига давом этади хуллас.
Янгиликлар лентаси
0