Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Нега болалар ухлаётганда тишларини ғичирлатишади?

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишРодильный дом при инфекционной больнице № 2 в Москве
Родильный дом при инфекционной больнице № 2 в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бруксизм - яъни тишларни ғичирлатиш болаларда барча ёшда пайдо бўлиши мумкин. Асосан тунда содир бўлади.
Болалар ухлаётганда тишларини ғичирлатишади. Бу қанчалар хавфли бўлиши мумкин?
Бруксизм- яъни тишларни ғичирлатиш болаларда барча ёшда пайдо бўлиши мумкин. Асосан тунда содир бўлади. у қандай пайдо бўлади ва қандай чора кўриш керак - батафсил материалимизда

Бруксизм нима?

Тишларни ғичирлатиш тиббиётда “бруксизм” деб аталади. Бу жағларнинг ҳаддан ташқари сиқилиши билан юзага келадиган патологик ҳолат. У беихтиёр пайдо бўлади ва чайнаш мушакларининг спазми билан боғлиқ. Одатда бруксизм тунда 10-15 сония - қисқа давом этади ва кундузи ҳам содир бўлиши мумкин. Бола балоғатга етгандан кейин ўз-ўзидан йўқолади. Ўсмирлар ва катталарда бруксизм деярли учрамайди.

Сабаблари

Бруксизм бола организмида содир бўлаётган турли жараёнлар сабаб пайдо бўлиши мумкин. Хусусан:
· Тиш чиқиши - Бу ҳолатда бруксизм кундузи пайдо бўлади ва одатий ҳол ҳисобланади. Бу билан мушаклар тишлар чиқиши ва тишлаш функцияси шаклланишига тайёрланади.
· Кучли асабийлик (стресс) ва ҳиссий зўриқиш – бу болаларда бруксизм пайдо бўлишининг энг кенг тарқалган сабаби. Бола ҳар доим ҳиссиётларини кўрсатмаслиги мумкин, бу эса йиғилиб қолади. Тунда эса бу жағларга босим беради. Бунда эмоционал ҳолатига ҳам салбий (айтайлик, мактабни алмаштириш, болалар боғчасида биринчи кун, ота-оналарнинг ажралиб кетиши), ҳам ижобий ҳолатлар (совға олиши, дўстлар билан учрашиши, туғилган кунини нишонлаш) ҳам бирдек таъсир қилади.
· Тишлаш муаммолари - бола жағ- юзаси аппаратлари тузилишидаги бузилишлар туфайли тишларини ғичирлатади
· Витамин ва минераллар етишмаслиги - асосан В гуруҳи витаминлари, кальций ва магний танқислиги сабаб;
· Бурун битиши – шамоллаш ёки аденоидлар билан муаммоларда болага нафас олиш қийинлашади, шунда у жағларини қаттиқ босимда ушлайди.
Бруксизм организмда паразитлар борлигининг белгиси бўлиши мумкинми?
Анча пайтгача бруксизм- паразитар касалликларнинг белгиси сифатида қаралган. Бунга сабаб болаларда гельминтлар ва бруксизмнинг бир хил ёшда (асосан боғчага борадиган ёшларда) пайдо бўлганда. Бироқ, кўплаб тадқиқотларга кўра, паразитлар ва тишларнинг ғичирлатишда ҳеч қандай боғлиқлиқ аниқланмаган.
Белгилари ва аломатлари
Бруксизмнинг алоҳида аломатлари йўқ, аммо бунга ёндош белгилар ҳам бўлиши мумкин
- Лоҳаслик ва уйқучанлик
- Бош оғриғи
- Бўйин соҳасида оғриқлар
- Инжиқлик ва йиғлоқилиқ
- Хотиржам бўлмаган уйқу
- Қулоқлар битиши

Оқибатлари

Тишларнинг емирилиши: жағларга босим туфайли тишлар аста-секин емирила бошлайди. Бу оғиз бўшлиғидаги деярли барча тишларга таъсир қилади.
Талаффуз қилиш бузилиши: бунда болалар турли товушларни талаввуз қилишда қийналишлари мумкин. Бу эса болаларнинг ўзларига нисбатан ишончсизликка саба бўлади. Ўз навбатида бу болага яна ҳиссий зўриқиш- бруксизмнинг сабаби бўлиб келади.
Гиперестезия ва тишларнинг жуда тез чириши: юқори қатлам эмалининг йўқолиши асосий бўшашган дентиннинг асосини ташкил этувчи нерв учларининг таъсирига олиб келади. Буларнинг фонида деярли барча беморлар тишларида юқори сезувчанлик пайдо бўлиб жуда совуқ ёки иссиқ озиқ-овқатларни, суюқликларни истеъмол қила олишмайди. Дентиннинг нисбатан паст зичлиги тишнинг янада емирилиши ва унинг ичидаги нерв толаларининг йўқолишига олиб келади.

Болага қандай ёрдам бериш керак?

Психотерапевт Филипп Татаренконинг айтишича, болага ёрдам бериш учун жисмоний жиҳатларга эмас, балки боланинг психологияси билан шуғулланадиган мутахассисларга мурожаат қилиш керак. Бундай мутахассислар болаларнинг ҳиссий зўриқишлари, комплекслари билан бўладиган муаммоларни енгишда ёрдам беради, шунда болаларнинг ҳам эмойионал ҳолати яхшиланади.

Қачон шифокорга мурожаат қилиш керак?

Агар бруксизм камдан-кам кузатилса, албатта бунда даволаниш керак эмас. Ва бруксизм ўз ўзидан йўқолади. Аммо, бу ҳар доим давом этса, психотерапевт ва тишлар саломатлигини текшириш учун тиш шифокорига мурожаат қилиш керак.
Янгиликлар лентаси
0