Сиёсат

Норов Самарқанд декларациясида нималар акс этиши билан ўртоқлашди

© Sputnik / Зафар ХалиловЗаседание Совета министров иностранных дел (СМИД) государств-членов ШОС в Ташкенте
Заседание Совета министров иностранных дел (СМИД) государств-членов ШОС в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Самарқандда бўлажак саммитнинг асосий сиёсий ҳужжатида нималар акс этиши ҳақида қуйидаги материалимизда ўқишингиз мумкин.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Миллий координаторлар шу йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг катта ҳужжатлар тўпламини келишиб олишди. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, ушбу ҳужжатлар тўплами ШҲТнинг жадал ривожланиши, Ташкилотнинг салоҳияти ортиб бораётгани ҳамда замонавий чақириқларга адекват ва самарали жавоб бериш қобилиятини намойиш этишга қаратилган.
Саммитнинг асосий сиёсий ҳужжати “Самарқанд декларацияси” лойиҳасида мамлакатларнинг энг муҳим минтақавий ва глобал муаммолар бўйича мужассамлашган позициялари ўз ифодасини топган.

“Амалий ҳамкорликни янада такомиллаштириш, минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, маданий мулоқотни чуқурлаштириш бўйича қўшма ёндашувлар белгиланган”, дейди Норов.

У шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартномани амалга ошириш бўйича кенг қамровли режа, транспорт алоқаларининг ўзаро боғлик концепцияси, шунингдек саноат кооперацияси дастурлари муҳокама қилинишини қайд этиб ўтди.
Янгиликлар лентаси
0