Жамият

Ўзбекистонда хотин-қизлар бирламчи онкологик скрининг текширувдан ўтказилмоқда

© Sputnik / Сергей Красноухов / Фотобанкка ўтишУльтразвуковое исследование беременной женщины
Ультразвуковое исследование беременной женщины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шу йилнинг ўтган 6 ойида онкологик касаллик аниқланган хотин-қизларнинг 2983 нафари соғломлаштирилди.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ўзбекистонда йил якунигача 2,3 млн хотин-қизлар бирламчи онкологик скрининг текширувидан ўтказилади. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, шу йилнинг ўтган 6 ойида 643 минг нафар хотин-қиз скрининг текширувларидан ўтказилди. Касалликлар аниқланган 3 214 нафаридан 2 983 нафари соғломлаштирилди.
"Барча туғиш ёшидаги аёллларнинг ягона электрон базаси яратилади", дейилади хабарда.
Шунингдек, 18 ёшгача бўлган 11 млндан зиёд болаларни педиатр, стоматолог, эндокринолог ва ортопед кўригидан ўтказиш режалаштирилган.
Қуйидагилар бир қатор препаратлар билан таъминланади:
Йод препарати - 400 минг нафар ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 4 млн 3-15 ёшдаги ўғил-қизлар;
Темир ва фолий кислотаси препарати - 2 млн 15-35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар;
Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган 75 нафар болага зарур дори воситалари етказиб берилади.
Шу йилнинг ўтган 6 ойида амалга оширилган ишлар:
Пренатал ультратовуш текширувидан ўтказилган 333,5 минг нафар бўлажак онанинг 7,9 минг нафарида ҳомиласида нуқсон ва акушерлик патологияси аниқланиб, зарур чоралар кўрилди;
Тошкент шаҳрининг барча туғуруқхоналарида чақалоқларда эшитиш нуқсонларини эрта аниқлашга қаратилган аудиоскрининг жорий этилди.
Қайд этилишича, шу йил 1 июлдан бошлаб болалар, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни махсус профилактик дори-дармонлар, 3-15 ёшдаги болаларни йод препарати билан бепул таъминлашга киришилди.
Республика “Она ва бола скрининги” маркази 38,4 млн сўмлик гематологик анализаторлар билан таъминланди.
Нукус, Бухоро, Самарқанд, Фарғона “Она ва бола скрининги” марказлари эса 1,1 млрд сўмлик рақамли микроскоплар ҳамда лаборатория ускуналари етказиб берилди.
Янгиликлар лентаси
0