Спорт

Ўзбекистонлик таэквондочилар жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди

© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаВ Болгарии стартовал чемпионат мира по таэквондо среди кадетов
В Болгарии стартовал чемпионат мира по таэквондо среди кадетов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Спортчилар Жаҳон чемпионатини 5та медал билан бошлашди.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар таэквондо WТ бўйича кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини 5та медал билан бошлашди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Жаҳон чемпионати Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг илк кунида ўзбекистонлик 5 нафар таеквондочи даянга чиқди.
Натижалар:
Аҳаджон Мухторов – бронза;
Жавоҳир Ҳидоятов – бронза;
Нигора Аъзамжонова – бронза;
Омина Эргашева – бронза;
Розалина Толибжанова – бронза.
Жаҳон чемпионати 31 июлгача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Корея Республикаси мезбонлик қилган Осиё чемпионатидан сўнг таэквондочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинганди. Янгиланган рейтингда Чарос Қаюмова аёллар тасниф жадвалида илк бор пешқадамга айланган таэквондочига айланди.
Янгиликлар лентаси
0