Дунёда

Санкциялар туфайли Европа бумеранг эффектини бошдан кечирмоқда - Венесуэла депутати

© AFP 2022 / SINA SCHULDTФлаг ЕС
Флаг ЕС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Венесуэла депутатининг фикрича, бумеранг, нафақат иқтисодий ва молиявий инқирозлар, балки озиқ-овқат инқирози ҳамдир.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Россияга қарши жорий этилган иқтисодий ва молиявий санкциялар туфайли Европа бумеранг эффектини бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда Венесуэла депутати Тони Боса РИА Новости агентлигига маълум қилди.
“Улар учун Россияга қарши жорий этилган санкциялар туфайли бумеранг лаҳзаси келди. Европа учун бу катта ижтимоий нарх ва сиёсий харажатлар”, дейди у.
Унинг фикрича, бумеранг, нафақат иқтисодий ва молиявий инқирозлар, балки озиқ-овқат инқирози ҳамдир.
“Европанинг гайкаларни бўшатиб қўяётгани... унинг блокида турли манфаатларга эга бўлган давлатлар борлигини исботлайди”, дея қўшимча қилди Боса.
Россиянинг Украинада махсус операцияси бошланганидан сўнг Ғарб давлатлари Россия Федерациясига, хусусан, Россия энергия ресурсларига қарши санкциялар жорий қила бошлади. Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва кучсизлантириш сиёсати Ғарб учун узоқ муддатли стратегия эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди.
Янгиликлар лентаси
0