Сиёсат

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг йиғилиши бошлади

© Sputnik / Зафар ХалиловЗаседание Совета министров иностранных дел (СМИД) государств-членов ШОС в Ташкенте
Заседание Совета министров иностранных дел (СМИД) государств-членов ШОС в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Учрашув 2022 йил 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ташкилот саммитига тайёргарликнинг якуний босқичидир.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини бошлади. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.
Тадбир аввалида иштирокчиларининг биргаликда суратга олиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг йиғилишини очиқ деб эълон қилди.
© Sputnik / Зафар ХалиловЗаседание Совета министров иностранных дел (СМИД) государств-членов ШОС в Ташкенте
Заседание Совета министров иностранных дел (СМИД) государств-членов ШОС в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2022
Заседание Совета министров иностранных дел (СМИД) государств-членов ШОС в Ташкенте
“Бугунги кунга қадар Ўзбекистон раислигида ҳамкорлар билан 70 дан ортиқ йирик тадбирлар ўтказилди, улардан 15 таси вазирлик даражасида. Улар ШҲТ ривожланишининг янги босқичида ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг улкан салоҳиятини тўлиқ очишга қаратилган эди”, дейди Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов.
Владимир Норовнинг сўзларига кўра, бу, биринчи навбатда, саноат кооперацияси, минтақалараро савдо, транспортнинг ўзаро боғлиқлиги, инновация, қашшоқликни камайтириш, рақамли трансформация ва "яшил иқтисодиёт" каби долзарб ва истиқболли соҳаларда амалий ҳамкорликни ривожлантиришдир.
© Sputnik / Зафар ХалиловЗаседание Совета министров иностранных дел (СМИД) государств-членов ШОС в Ташкенте
Заседание Совета министров иностранных дел (СМИД) государств-членов ШОС в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2022
Заседание Совета министров иностранных дел (СМИД) государств-членов ШОС в Ташкенте
Қайд этилишича, учрашув 2022 йил 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ташкилот саммитига тайёргарликнинг якуний босқичидир.
Шунингдек, давлат раҳбарлари Кенгашининг йиғилиши якунида имзолаш учун таклиф этилган ҳужжатлар лойиҳалари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Қолаверса, Эронни ШҲТга қабул қилиш бўйича музокаралар олиб борилади.
Янгиликлар лентаси
0