Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

© Sputnik / Павел ЛисицынГазовая плита
Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2022
Oбуна бўлиш
Юнусобод ва Учтепа туманларида вақтинча газ таъминоти бўлмайди.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақида “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали хабар берди.
Айтилишича, Юнусобод тумани Регистон маҳалласи ҳудудидаги аҳоли хонадонларига йўналтирилган газ қувурлари икки босқичли тизимга ўтказилмоқда. Шу сабабли газ қувурларини кесиш ва улаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Шунга кўра, 29 июль куни соат 10:00 дан 17:00 гача Регистон маҳалласида, Аҳмад Дониш 1-тор кўчасида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шунингдек, шу куннинг ўзида Учтепа тумани, Зарафшон 6-тор кўчасида жойлашган газ тақсимлаш қурилмасини хавфсиз жойга кўчириш ишлари олиб борилади.
Соат 10:00 дан 17:00 гача Зарафшон 6-тор кўчасида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Янгиликлар лентаси
0