Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

АҚШ албатта Зеленскийга хоинлик қилади – Жабаров

© AFP 2022 / SERGEI SUPINSKYПрезидент Украины Владимир Зеленский
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Вашингтон Хитойдан ёрдам олишга интилиб, ўзининг содиқ иттифоқчиси - Тайванни моҳиятан “таслим қилди”.
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. АҚШ Владимир Зеленский ва унинг режимига хоинлик қилади, чунки улар шу пайтгача бошқа иттифоқчиларга шундай қилган. Бу ҳақда Федерация Кенгаши халқаро ишлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Владимир Жабаров Telegram’даги каналида маълум қилди. РИА Новости.
“Вашингтон Хитойдан ёрдам олишга интилиб, ўзининг содиқ иттифоқчиси - Тайванни моҳиятан “таслим қилди”. Худди АҚШ бир вақтлар Мисрда президент Муборакни таслим қилганидек ва яқинда улар томонидан Афғонистонда қўғирчоқ режим яратилганидек. Биласизми, АҚШ бундан кейин кимга хоинлик қилади? Тўғри, Зеленский ва унинг Украинадаги режимига”, деб ёзган у.
Янгиликлар лентаси
0