Сиёсат

Грузиядаги вертолёт ҳалокати: Ўзбекистон ТИВ ҳамдардлик билдирди

© Sputnik / Зафар ХалиловМИД Узбекистана
МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон ТИВ Грузияда вертолёт қулаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Грузияда вертолёт қулаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлгани муносабати билан баёнот эълон қилди, деб хабар қилди “Дунё” АА.
“Жорий йил 29 июль куни Грузия Ички ишлар вазирлиги чегара қўшинлари полициясига тегишли вертолётнинг Гудаури тоғ курортида қулаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни қайғу билан қабул қилдик, - дейилади ТИВ баёнотида. - Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз”.
Эслатиб ўтамиз, 29 июль куни Грузия Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари бўлган вертолёт Гудаури тоғларида парапланерчиларни қидириб парвоз қилди.
Қидирув тадбири чоғида вертолёт қулаб тушди ва бортдаги барча 8 киши ҳалок бўлди.
Янгиликлар лентаси
0